UZ

Сўнгги янгиликлар

12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  1 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  1 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  3 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  15 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9

Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов" Янгиликлар

Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"

Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Марсело Бьелса Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Халқаро учрашувлар ҳар доим биз учун синов бўлади, айниқса рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётган бўлса.

Жаҳон чемпионати келаси йили бўлиб ўтади, бу катта масъулият юклайди. Бундай нуфузли мусобақага пухта тайёргарлик кўриш ғоят муҳим.

Бугунги кунда барча ўйинлар, ФИФА рейтингидан қатъи назар, тенг кучли рақиблар ўртасида ўтади. Ҳеч қачон ўйин осон ёки қулай бўлишини кутмайсиз. Оддий учрашув бўлишини тасаввур ҳам қила олмайсиз. Футболда нима бўлишини башорат қилиш мақсадга мувофиқ эмас, чунки бу спорт турида натижалар олдиндан номаълум бўлади", деди 70 ёшли мутахассис.

Шунингдек, чап қанот ҳимоячиси Марсело Сараччи шундай фикр билдирди:

"Қизиқарли ўйин бўлади, чунки унда кейинги жаҳон чемпионатига йўлланма олган икки жамоа беллашади. Кўплаб футболчилар учун бу муҳим синов ва биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак.

Доминикан Республикаси билан таққослаганда, Ўзбекистон жисмонан бақувват, кучлироқ ва ҳаракатчан жамоа. Жаҳон чемпионати олдидан эса уларнинг тайёргарлиги анча юқори мотивация билан ўтмоқда", деди жамоа сардори.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Уругвай учрашуви бугун, 13 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:45да бошланади. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+4   
13 окт 13:49:52
Аваз Худойқулов
Ҳурмат, Рақиб жамоа футболчиарига ва мураббийига илиқ фикрлар билдирган, худди шу ишни Каннаваро ҳам қилди,ҳақиқий проффесионаллар
+3   
13 окт 13:34:01
NEWS 24
Tog'ri yondashuv biz yutishimiz shart bu oyindi
   
13 окт 14:38:40
Abdulaziz Xamroyev
Kapadze asosiy tarkibi tezro eʼlon qiliwini kutvomz intizorli bn Jiyanov asosiy tarkibda tuwsa km Fayzullayev oʻrniga endi
   
13 окт 14:36:29
Abdulaziz Xamroyev
Bu oyni yutishimiz k.k bemalol yutsa boʻladi Urugvayi 2chi tarkibi bu Darven Nunez Valverde Bentankur yo oynaw kere yutw kere
   
13 окт 14:34:47
Жамшид Jamshid
Кувайт билан эмас Доминикан билан у́йнаш керак эди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика