Темур Турдиев: "Оқ-тепа"ни ҳурмат қиламан, улар қандай тактикада ўйнашини билардим"

Narzulla Saydullayev
19 май 2016, 07:37
Ўзбекистон Биринчилигининг 10-туридан ўрин олган «Орол» - «Оқ-тепа» (5:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Темур Турдиевнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Беллашув яхши ўтди. Биринчи бўлим тенг ўтди. Рақиб битта имкониятдан фойдаланди. Иккинчи таймда устунлик биз томонда бўлди. Рақиб дарвозаси олдида яратилган вазиятларнинг барчасини голга айлантира олдик. Натижада ғалаба қозондик.

Ўз вақтида «Оқ-тепа» сафида ўйнаганман. Бу жамоани ҳурмат қилишим билан бир қаторда қандай тактика асосида ўйнашини билардим. Табиийки, бу самарасини берди. Бугунги ғалабада жамоадаги йигитларнинг меҳнати беқиёс.

"Оқ-тепа" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia