UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21"Райо Вальекано" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  0 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  0 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  2 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  5 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  1 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  15 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  2 16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  2 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик вингерни нишонга олди  3 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  5 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  9 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  5 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  16

Темур Султонов: “Олой”даги фаолиятимдан кўнглим тўлмоқда” Янгиликлар

Темур Султонов: “Олой”даги фаолиятимдан кўнглим тўлмоқда”

2003 йили ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати иштирокчиси Темур Султонов бугунги кунда қўшни Қирғизистонда фаолият олиб бормоқда. Ўшнинг “Олой” клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган наманганлик ҳимоячи билан яқинда суҳбатлашдик.

- “Олой”даги айрим легионерларимиз клуб билан хайрлашгани ҳақида эшитдик. Сизнинг кейинги тақдирингиз қандай кечиши борасида раҳбарият билан гаплашиб олдингизми?

- Ҳа, айни дамда “Олой”да  ўзбеклардан мен билан бирга Улуғбек Мўминов қолган холос. Тимур Васильев, Рустам Аъзамов, Артур Парванов сингари ўйинчилар эхтимол бу йил мамлакатимизда фаолият юритишни режалаштиргандир. Тўғриси, бундан хабарим йўқ. Бош мураббий Андрей Власичев ҳам кетган. Унинг ўрнида бошқа мутахассис иш олиб бормоқда. Ўзимни эса яна бир йиллик шартномам мавжуд бўлиб, жорий мавсумни ҳам қўшни мамлакатда давом эттирадиган бўлиб турибман. 

- Янги мавсумга тайёргарлик қай даражада бўлмоқда?

- Ҳаммаси кўнгилдагидек. Яқинда Туркияда бўлиб қайтдик. У ерда йиғин ташкил этилди. Раҳбарият имкон қадар шароитларни яхшилаб боришга уринмоқда. 

- Фаолиятингиздан кўнглингиз тўляптими?

- Ҳа, қониқяпман. Асосийси етарлича ўйин амалиёти бўлмоқда. Футболчи учун аслида ҳам шу биринчи ўринда турса керак.

 

- Ўзимизнинг олий лига билан Қирғизистон Топ-Лигасини таққослаб кўрдингизми?

- Агарда солиштириш керак бўлса, менимча у қадар катта фарқ йўқ. Топ-Лигада ҳам жиддий кураш кечади. 

- Моддий жиҳатданчи?

- Бу борада ҳам оз-моз фарқ бор.

- Собиқ жамоангиз “Навбаҳор”да юз бераётган ўзгаришлар билан танишиб бораётган бўлсангиз керак?

- Албатта. Нафақат Наманган жамоасидаги янгиликлар билан балки ўзбек футболидаги воқеалар билан хабардор бўлиб бормоқдаман. Бугунги кунда интернет сайтлари орқали қайси клубда қандай ўзгариш бўлаётганини билиб бориш қийин эмас. 

- “Лочинлар” устозига айланган Рашид Ғофуров билан илгари бирга ўйнагансиз. Унинг фикрича энг аввало маҳаллий футболчиларни кўрикдан ўтказиб, жамоага қайтариш асосий мақсадлардан биридир. Хўш, Ғофуров сиз билан бу борада боғланмадими?

- Тўғри айтасиз, Рашид ака билан олдин “Навбаҳор”да ажойиб дамларни ўтказганмиз. Футболчи сифатида ажойиб ном қозонган. Мен у пайтда асосий таркибга энди-энди кириб бораётгандим. Ғофуровнинг қайтганидан хабардорман. Аммо ҳозирча бу клубдан менга ҳеч ким алоқага чиқмади. 


- “Навбаҳор”да ўтказган фаолиятингизни ширин хотиралар билан эслаб турсангиз керак?

- Нимасини айтасиз... Ажойиб дамлар эди. Футболчи сифатида катта ўсишга эришганман. Бу клуб таркибида ўйнаб 2003 йили ёшлар терма жамоаси билан жаҳон чемпионатига ҳам борганман.  


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика