UZ

Сўнгги янгиликлар

06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  0 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5

Темур Олимхўжаев: “Саралаш босқичида олдимизга Осиё чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилган” Янгиликлар

Темур Олимхўжаев: “Саралаш босқичида олдимизга Осиё чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилган”

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати-2016 саралаш ўйинларида иштирок этади.

Саралаш босқичи қуръаси натижаларига кўра “А” гуруҳидан ўрин олган Темур Олимхўжаев жамоаси 16 — 20 сентябрь кунлари Фаластинда бўлиб ўтадиган учрашувларда Малдив, Фаластин ҳамда Яман терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Ушбу турнирга йўл олиш олдидан Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев мусобақага тайёргарлик жараёни қай тариқа кечгани, жамоа футболчилари ҳолати ва олдинга қўйилган вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.

“Мусобақага тизимли тарзда анча муддат давомида тайёрландик. Тошкентдаги йиғинлардан ташқари хорижда ҳам уч бора йиғин ўтказдик. Япония ва Хитойда ўртоқлик турнирларида иштирок этдик. Шунингдек, яқинда Қатарда ҳам қисқа муддатли йиғин ташкил этиб, уларнинг ўсмирлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Бу ўйинларнинг ҳар иккисида ҳам ғалаба қозондик.

Умуман, бизга Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва терма жамоалар маркази томонидан Осиё чемпионати саралаш босқичига тўлақонли тайёрланиш учун барча шароитлар яратиб берилди. Мана, ҳозирги пайтда тайёргарликнинг сўнгги босқичини Тошкентда олиб боряпмиз. 10 сентябрь куни жамоани сўнгги йиғинга жалб этдик. Машғулотларимиз 13 сентябргача давом этади ва 14 сентябрда Фаластинга йўл оламиз.

Ҳозирги пайтда жамоанинг барча аъзолари мусобақага шай. Ҳеч кимда жароҳатлар йўқ. Йигитлар яхши спорт формасида. Олдимизга бу саралаш босқичида гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиш ҳамда келаси йили Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўл олиш вазифаси қўйилган. Ўйлайманки, жамоамиз бу вазифани уддалай олади”, — дейди Темур Олимхўжаев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика