UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Темур Олимхўжаев: "Осиё чемпионатига муносиб тарзда тайёргарлик кўрдик" Янгиликлар

Темур Олимхўжаев: "Осиё чемпионатига муносиб тарзда тайёргарлик кўрдик"

Кеча Ўзбекистон ўсмирлар (U-16) терма жамоаси Осиё чемпионатининг финал босқичида иштирок этиш учун Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрига жўнаб кетди.

Темур Олимхўжаев шогирдлари Осиё чемпионатининг финал босқичида Таиланд, Яман ҳамда КХДР терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади. Гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар чорак финал чиптасига эга бўлишади. Ярим финалга етиб келган тўртта омадли терма эса жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.

Шу кунгача ўсмир ва ёшларимиз бу вазифани шараф билан уддалаб келишяпти. Ўйлаймизки, шонли эстафетани Олимхўжаев жамоаси ҳам давом эттиради. Зеро, ЎФФ Терма жамоалар маркази бошқа ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз қатори ўсмирларимиз учун Осиё чемпионатига муносиб тарзда тайёргарлик кўриш учун барча шароитларни яратиб берди. Марказ томонидан бизга тақдим этилган маълумотга кўра, жорий йил бошидан то шу кунгача умумий 60 кун мобайнида ўқув-машғулот йиғини ташкил этилган. Жами 21та ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Шулардан 13таси халқаро мақомдаги ўртоқлик ўйинларидир. Беларусь, БАА, Словакияда халқаро ўқув-машғулот йиғини ва унинг доирасида ушбу мамлакат ўсмирлар терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Тошкентда Эрон, Япония, Уммон, Туркманистон, Польша терма жамоалари меҳмон бўлишди.

Табиийки, бу терма жамоалар билан ҳам ўйинлар ташкил этилди. Режага кўра, Осиё чемпионати бошланиши арафасида, аниқроғи, 11 сентябрь куни бевосита Гоа шаҳрининг ўзида қитъа биринчилигининг яна бир иштирокчиси - Австралия терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича келишиб олинган. Бундан ташқари, ўқув-машғулот йиғинлари давомида селекция жараёнига ҳам жиддий эътибор қаратилди. Терма жамоа географиясига назар ташласак, Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятидан 3, Андижон, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Бухоро вилоятларидан 2, Фарғона, Қашқадарё, Жиззах ҳамда Тошкент вилоятларидан бир нафардан футболчи таркибга жалб этилган. Бу ўйинчилар йиғинларда иштирок этадиган эмас, саралаб олиниб, бевосита Осиё чемпионатига йўл оладиган таркиб аъзоларидир. Умид қиламизки, натижа чакки бўлмайди. Биз сафар арафасида Темур Олимхўжаев билан учрашиб, мураббийдан интервью олдик.


- Темур ака, тайёргарликлар ҳақида гапирсангиз. Жамоамиз Осиё чемпионатига қандай кайфиятда йўл олмоқда?

- Бевосита қитъа биринчилигига тайёргарликни шу йилнинг февраль ойида бошладик. Мартда Тошкентда йиғин ва унинг доирасида мини-турнир ўтказдик. Унда БАА, Туркманистон ва Эрон терма жамоалари иштирок этишди. Ўша турнир биз учун жуда ҳам фойдали бўлганди. Халқаро ўйинлар баҳона таркибга таклиф этилган янги футболчиларни синовдан ўтказиб олгандик. Кейин пойтахтимизга Польша ўсмирлар терма жамоаси ташриф буюрди. Европа жамоасига қарши кечган икки ўртоқлик учрашувининг бирида ғалаба қозониб, иккинчисида ютқаздик. Лекин бўйдор, жисмоний жиҳатдан бақувват европаликларга қарши кечган ўйинлар бизнинг фойдамизга хизмат қилди. Футболчиларимиз ўзига яраша халқаро тажрибага эга бўлишди. Қолаверса, жуда яхши шароитларда БААда йиғин ўтказиб қайтдик. У ерда ҳам амирлик ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Битта ўйинда зафар қучиб, иккинчисида дуранг қайд этдик. Ундан кейин Тошкентга Уммон терма жамоаси ташриф буюрди. Илк ўйинда 4:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Иккинчи баҳсда ҳисоб очилмади. Кейин Беларусь ва Словакияда халқаро йиғинларимиз ташкил этилди. У ерда бу икки мамлакат ўсмирлар терма жамоалари билан ҳам иккитадан ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Словакияга жўнаб кетиш олдидан август ойида пойтахт вилоятининг тоғли Дукент базасида икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтди. Унда асосий эътиборни жисмоний тайёргарликка қаратдик. 3 сентябрь куни Словакиядан қайтиб келдик. Бу жамоа билан иккала ўйинда дуранг натижа кузатилди. Айнан Словакияга қарши кечган ўйинлардан сўнг Осиё чемпионатига борадиган таркибни узил-кесил аниқлаб олдим. Словакияга 18 нафар футболчини олиб боргандик. Ўтказилган иккита ўйинда уларнинг барчасига майдонга тушиш имкониятини яратиб бердик. Айтиш мумкинки, уларнинг бари ўйнашга тайёрлар.

- Беларусь, Польша, Словакия каби Европа терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Айтинг-чи, ўсмирларда Европа ва Осиё футболи ўртасидаги фарқ қанчалик кўзга ташланди?


- Биласизми, ўсмирлар футболида тўлиқ баҳо бериш мушкул. Чунки бу пайтда уларнинг савияси деярли бир хил бўлади. Лекин барибир, кичик тафовут кўзга ташланиб туради. Биринчи галда жисмоний кўрсаткичларда. Европалик футболчилар гавда ва бўй жиҳатидан биздан устунликка эгалар. Буни тан олиш керак. Айниқса, Польша терма жамоаси футболчиларида бу яққол кўзга ташланиб турди. Лекин умумий олганда, улардан ҳеч қандай кам жойимиз йўқ. Устун томонларимиз эса бор. Буни натижаларимизга қараб ҳам билиб олиш мумкин. Меҳмонда ўйнашимизга қарамай, Европа жамоаларини мағлуб этишнинг уддасидан чиқдик.

- Ютуқлар ўзимизники. Лекин ўзига яраша камчиликларимиз ҳам борми?


- Хавотирга ўрин бўлмаслиги керак. Биз Осиё чемпионатига муносиб тарзда тайёргарлик кўрдик. Барча шароитлар яратиб берилди. Ҳозир камчиликлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Осиё чемпионатида қайд этадиган натижамизга қараб, бизнинг қай даражада тайёргарлик кўрганимиз ойдинлашади.

- Чизиқлар бўйича олиб қарасак-чи?


- Бизнинг энг кучли чизиғимиз - ярим ҳимоя ҳисобланади. Ўзи азалдан барча терма жамоаларимизда устун бўлиб келган.

- Ҳужум чизиғимиз-чи?


- Ёмон эмас. Олдинда бўйи баланд футболчиларга эгамиз.

- Терма жамоага номзод футболчилар ўз клубларида ўйин амалиётига эга бўлишдими? Йил давомида уларнинг хатти-ҳаракатларини кузатиб бордингизми?

- Футболчиларимизнинг катта қисми шаҳар чемпионатида тўп суришади. Бир-икки футболчимиз «Пахтакор» жамоасининг ўринбосарлар таркибида захирадан ўйинга қўшиляптилар. Бу ёшда катталар жамоасида ўйнаш бироз мушкул.

ТЕРМА ЖАМОАМИЗНИНГ ЎРТОҚЛИК ЎЙИНЛАРИ:
Ўзбекистон - Япония - 0:2
Ўзбекистон - Эрон - 2:1
Ўзбекистон - Словакия - 1:1; 0:0
Ўзбекистон - Туркманистон - 5:1
Ўзбекистон - Польша - 1:2; 0:1
Ўзбекистон - БАА - 1:0; 1:1
Ўзбекистон - Беларусь - 1:2; 1:2
Ўзбекистон - Уммон - 4:1; 0:0



- Гуруҳдаги рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз?

- «Плей-офф»га чиқишимиз шарт. Таиланд термасига қарши бемалол ўйнасак бўлади. Яман жамоаси билан аввал ҳам ўйнаганмиз. Бу рақиб билан муаммога дуч келмаймиз. Гуруҳ ғолиблиги учун кураш эса КХДР термаси билан бўлиб ўтади. Биласизми, бу ёшдаги жамоа футболчиларига тўлақонли баҳо бериб бўлмайди. Уларни ўрганиш ҳам қийин. Деярли кучлари тенг бўлади. Таркибда яққол етакчи, ўйин тизгинини қўлга оладиган ва вазиятни бутунлай ўзгартириб юборадиган футболчи топилмайди. Кейин бу ёшдагилар ҳеч қачон бир маромдаги футбол намойиш этишмайди, функционал ўзгаришлар рўй беради. Ҳар бир футболчига алоҳида ёндашув билан муносабатда бўлишингиз керак, кўнглига йўл топа олиш лозим. Осиё чемпионатига 22 нафар футболчи билан жўнаб кетаётган бўлсак, уларнинг характери ҳар хил. Бирининг феъл-атвори иккинчисиникига ўхшамайди. Оилавий ҳолатидан хабардор бўлиб турамиз. Кайфияти нега тушиб кетган, буларни ҳам назорат қилиб боришимиз керак. Ўқишларини кузатамиз. Қолаверса, бугун яхши ўйнайдиган футболчи эртага ўз ўйинини йўқотиб қўйиши ҳеч гап эмас.

- Терма жамоада олиб борилган селекция ишларидан кўнглингиз тўлдими?


- Бизда асосий селекция ишларини ЎФФ Терма жамоалар маркази қошидаги селекция бўлими олиб боради. Ҳар бир ёш тоифаси учун алоҳида мутахассислар бириктирилган. Улар вилоятларда ўтказиладиган мусобақаларни бевосита кузатиб боришади. Шу турнирларда ўзини кўрсатган ёш истеъдодларни тавсия қилишади. Биз эса терма жамоанинг ўқув-машғулот йиғинларида бу футболчиларни кўрикдан ўтказамиз. Ўзим ҳам кўплаб турнирларни бориб томоша қиламан. Мураббийлар штабидаги ёрдамчиларим бу борада кўмак беришади. Қолаверса, клублар билан яқин алоқалар ўрнатилган. Мазкур масалада  «Насаф», «Бунёдкор», «Пахтакор» анча фаол.

- Кўп йиллардан бери болалар билан ишлаб келяпсиз. Бугунги кун болалар футболи ҳақида фикрингиз қандай? Яна қандай ислоҳотларни амалга ошириш керак?


- Футболдаги пойдевор бу болалар футболи ҳисобланади. Ўйлашимча, биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Болалар футболи академияларнинг фаолияти билан боғланади. Шунингдек, футбол мактабларида ҳам ишлар ижобий томонга ўзгариб боряпти. Футболимизда барибир, ўсиш бор. Сўзим сўнггида бир нарсани айтишим керак: биз учун барча шароитлар яратиб берилди. Энди бунга ўз натижамиз орқали жавоб беришимиз шарт. Ўйлайманки, Ҳиндистондан яхши кайфият ва жаҳон чемпионати йўлланмаси билан қайтиб келамиз.



Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика