UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  2 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  7 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   4 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  8 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  15 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  143 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  18 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  19 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3

Темур Олимхўжаев: "Гуруҳ ғолиби бўлишга интиламиз" Янгиликлар

Темур Олимхўжаев: "Гуруҳ ғолиби бўлишга интиламиз"

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Яман учрашувидан сўнг Темур Олимхўжаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун рақибимиз - Яман терма жамоаси яхши ўйин кўрсатди. Бу жамоа билан Фаластинда ўтказилган саралаш босқичида ҳам тўқнаш келгандик. Ўшанда 5:2 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Шундан буён улар ўйин жиҳатдан катта ўсишга эришди. Улар буни бугунги ўйинда исботлашди. Бироқ биз барибир кучлироқ эканимизни кўрсатдик ва ғалаба қозондик.

Химоямиз аввалги ўйинга таққослаганда ишончлироқ ҳаракат қилди. Аммо, барибир, улар бугун ҳам кўплаб хатоларга йўл қўйишди ва Яман хавфли вазиятлар яратди.

Дарвозабонимиз яхши сейвлар амалга оширди. Тўғри. Бу унинг иши ва у ўз ишини яхши бажарди.

Танаффусдан сўнг хужумда анча фаолроқ ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимдан кейин керакли хулосалар чиқариб, ўзгаришлар қилдик.

Бугунги ўйинлар натижаларидан қатъий назар, Шимолий Кореяга қарши ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз. Гуруҳ ғолиби бўлишга интиламиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика