

"Олдин хабар берганимиздек, жамоамиз селекция жараёнида тажрибали ўйинчилар билан бирга келажаги порлоқ футболчиларга ҳам эътибор қаратмоқда.
Яқинда Анталиядаги йиғинимизга қўшилган истеъдодли ярим ҳимоячи Сайфиддин Содиқов расман “Андижон” аъзосига айланди. У билан меҳнат шартномаси имзоланди ва ярим ҳимоячи жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.
Сайфиддин Содиқов 2008-йилнинг 27-июн санасида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У “Одил Жуниор” академияси тарбияланувчиси саналади.
Бунгача биринчи лигада “Аҳмедов ФК” жамоасида ўйнаган. Шунингдек, ўтган йили Ўзбекистон U-17 терма жамоамиз таркибида Осиё чемпиони бўлди ва жаҳон чемпионатида қатнашди", - дейилади андижонликлар хабарида.



