UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  1 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  0 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  5 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  9 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  7 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14

Темур Кападзе Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди Янгиликлар

Темур Кападзе Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Эндиликда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига мураббийлик соҳасида ўз маҳоратини ошириб келаётган яқин ўтмишнинг етук футболчиларидан бири – Темур Кападзе устозлик қилади.

Хабарингиз бор, ноябрь ойида ўтказилган U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари доирасидаги Саудия Арабистони – Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги учрашув ОФКнинг Тартиб-интизом ва одоб-аҳлоқ қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилгач, қитъа футбол конфедерацияси ЎФАга шикоят мактуби йўллаб, учрашув давомида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийлари ўзини нопрофессионал тарзда тутганликлари ва бўлажак мусобақа учрашувларидан дисквалификация қилиниши мумкинлигини маълум этганди. Ушбу нохуш ҳолат видеотафсилотлари ЎФАга келиб тушгач Ижроқўм Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев раҳбарлигидаги мураббийлар штабини эгаллаб турган лавозимидан озод этиш бўйича қарор чиқарган эди.

Эндиликда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига мураббийлик соҳасида ўз маҳоратини ошириб келаётган яқин ўтмишнинг етук футболчиларидан бири – Темур Кападзе устозлик қилади. Темур Кападзе Ўзбекистон U-19 терма жамоасини келаси йилнинг 14–31 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига тайёрлайди.

Ёшларимизнинг ушбу чемпионатгача бўлган тайёргарлик режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра U-19 термаси тайёргарлик жараёни санаси Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ФИФА кунлари доирасидаги тақвими билан бир вақтга тўғри келмайди. Шу сабабли, Темур Кападзе миллий жамоада ҳам бош мураббий ёрдамчиси сифатидаги фаолиятини давом эттириш имкониятига эга бўлади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика