UZ

Сўнгги янгиликлар

13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  53 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  0 12:19Каннаваро Тошкентда   14 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  15 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  1 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  11 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14

Темур Ҳакимов: “Биз учун ушбу 3 очко жуда ҳам муҳим эди” Янгиликлар

Темур Ҳакимов: “Биз учун ушбу 3 очко жуда ҳам муҳим эди”

Теглар :  Темур Ҳакимов
Кеча олий лигамизнинг 22-туридан ўрин олган учрашувда “Обод” ва “Навбаҳор” жамоалари беллашишди.

Ушбу баҳсда тошкентликларнинг қўли баланд келди (3:0). Ўйиндан сўнг  “Обод” клубининг илк голига муаллифлик қилган футболчи Темур Ҳакимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

“Навбаҳор” жамоасига қарши ўйинда қўлга киритилган муҳим ғалаба билан барча жамоадошларим ва клуб рахбариятини табриклайман. Биз учун ушбу 3 очко жуда ҳам муҳим эди. Майдонга жуда кучли тайёргарлик билан чиққандик. Тўғри, бизда гол уришимиз учун кўплаб вазиятлар бўлди, аммо улардан фойдалана ололмадик. Машғулотларда мана шу хатоларимиз устида ишлаб вазиятларни голга айлантиришга ҳаракат қиламиз. “Навбаҳор” бизга қарши бироз ўзига ўхшамасдан ҳаракат қилди. Бу бизнинг фойдамизга ишлади. Биз 3 очкони қўлга киритдик. Уларнинг жамоадаги муаммолари бизни муаммойимиз эмас. Кейинги турда биз чемпионат етакчиси бўлган “Локомотив” клубига қарши ўйин ўтказамиз. Ўша ўйинда биз бор кучимиз билан нималарга қодирлигимизни кўрсатамиз”, - дейди “Обод” клуби футболчиси Темур Ҳакимов.

Жаҳонгир Сотиболдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика