Тебас: "Манчестер Сити" ва ПСЖда нефт базаси бор, бу эса молиявий допингдек гап"
12 апр 2018 17:40
Янгиликлар
Тебас: "Манчестер Сити" ва ПСЖда нефт базаси бор, бу эса молиявий допингдек гап"
ЛаЛига президенти Хавьер Тебас матбуот-анжуманида "Манчестер Сити" ва ПСЖ каби бой клубларнинг харажатларини жиддийроқ назорат қилиш кераклигини айтди.
"ПСЖ эгалари - Қатар мамлакати. Неймарни сотиб олишни исташди, нархга тупиришди ва нефт жўмрагини очиб, харид қилишди. "Манчестре Сити" ҳам шундай қилмоқда.
Оддий жамоаларда бундай жўмрак йўқ. Уларга ТВ-ҳуқуқлардан даромад керак. Қатарнинг пуллари - молиявий допинг. Неймар харидидан ярим йил аввал ПСЖ раҳбариятига уларнинг трансфер сиёсати устдан арз қилишимни айтганман. Агар бу тўхтатилмаса, Европа футбол тез орада ўзгариб кетади" - дейди Тебас.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар