UZ

Сўнгги янгиликлар

00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  0 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланди  1 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  6 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  14 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  19

Тарихда бугун: Шомуродов, Ҳамдамов, Шукуров ва Сатоси бор "Бунёдкор" ОЧЛда гол уролмай енгилган ўйин Янгиликлар

Тарихда бугун: Шомуродов, Ҳамдамов, Шукуров ва Сатоси бор "Бунёдкор" ОЧЛда гол уролмай енгилган ўйин

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнини эътиборингизга ҳавола этиб келаяпмиз.

Фото Тарихда бугун: 19 ёшли Кримецнинг 88-дақиқадаги голи "Пахтакор"га ОЧЛда ғалаба келтирган ўйин

Бугун Осиё Чемпионлар лигасининг яқин ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз. Умид қиламиз, ўқувчиларимиз тарихий кадрларни томоша қилиб зерикиб қолишмайди.

ОЧЛ-2016 доирасида Тошкентда ўтказилган учрашувга тўхталамиз. Мусобақанинг "B" гуруҳидан жой олган "Бунёдкор" "Ал Наср" (С.Арабистони), "Зобаҳан" (Эрон) ва "Лаҳвия" (Қатар) жамоалари билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб борган. Афсуски, ўшанда Сергей Лушан бошчилигидаги "қалдирғочлар" гуруҳда бор йўғи 3 очко билан сўнгги поғонани эгаллашган. Энг ачинарлиси эса "Бунёдкор" 2015 ва 2016 йилларда ОЧЛни ўз майдонида бирорта ҳам гол ура олмасдан тарк этган.

ОЧЛ. "Бунёдкор" кетма-кет иккинчи мавсум ўз майдонидаги ўйинларда гол ура олмади

ОЧЛ-2016 гуруҳ босқичининг 5-турида "Бунёдкор" ўз майдонида "Лаҳвия"ни қабул қилган. Афсуски, бир қарашда яхши таркибга эга мезбонлар 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишган.

ОЧЛ, "B" гуруҳи
5-тур
, 20.04.2016
Тошкент, "Бунёдкор" стадиони, 3017 томошабин
"Бунёдкор" - "Лаҳвия" 0:2
Ҳакамлар:
Кришанта Дилан Перера, Приянга Намал, Параккрама Хематунга (барчаси – Шри-Ланка).
Голлар: Карим Будиаф 65, Муҳаммад Мунтари 79.

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Акром Комилов, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Сато Минори, 10.Элдор Шомуродов, 14.Баҳодир Насимов (11.Шаҳзодбек Нурматов, 46), 17.Достонбек Ҳамдамов (19.Забиҳилло Ўринбоев, 78), 22.Рустам Ашурматов, 29.Отабек Шукуров (7.Шакер Зуаги, 69), 30.Юрица Бульят.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 6.Анвар Ғофуров, 16.Дилшодбек Аҳмадалиев, 71.Александр Алемпиевич.

"Лаҳвия": 40.Амин Лекомт, 2.Муса, 3.Аҳмад Ёсир Абдулраҳмон, 7.Холид Муфта, 10.Нам Таэ Хи, 11.Муҳаммад Мунтари, 12.Карим Будиаф, 14.Муҳаммад Тресор, 20.Али Ҳассан Афиф (28.Юсуф Мсакни, 56), 23.Аҳмад Эл Сайид, 70.Исмоил Муҳаммад (8.Луиз Жуниор, 86).
Захира: 90.Иванилдо, 15.Диоко Калиютика, 18.Аҳмад Ал Сади, 24.Холид Радван, 39.Талал Саид Ал Қаҳтони.

Огоҳлантиришлар: Б.Насимов 45, Р.Ашурматов 90+4 - М.Тресор 28, М.Мунтари 79, А.Алсаид 90.

Учрашув пайти ёмғир ёғиб турганди.


"Лаҳвия"нинг бошланғич таркиби.


Орадан 4 йил ўтди, ўша куни асосий таркибда тушганлардан ҳеч ким бугунда "Бунёдкор"да эмас.


"Бунёдкор" бош директори Бахтиёр Бобоев ҳамда бош мураббий Сергей Лушан.


"Лаҳвия" бош мураббийи Жамол Белмади Ҳолид Муфтага ўйиндан олдин сўнгги кўрсатмаларни бермоқда.


2016 йилнинг 16 апрель куни ОФК собиқ бош котиби Датук Сери Паул Мони Самуэл вафот этганди. Ушбу инсон хотираси учун 1 дақиқа сукут сақланмоқда.


"Бунёдкор" сардори Акмал Шораҳмедов.


Карим Будиаф Элдор Шомуродовдан тўпни олиб қўйишга уринмоқда.


Кейинчалик БААнинг "Шаржа" клубига ўтган ва амирликлар чемпиони бўлган Отабек Шукуров.


Нам Таэ Хи ОЧЛ-2016да иккита тўп киритганди.


Юрица Бульят.


У пайтлар "Бунёдкор"да чап қанот вингери бўлиб ўйнаган Шомуродов Чемпионлар лигаси-2016 гуруҳ босқичида гол ура олмаган. Лекин, 6-турда "Лаҳвия" майдонида ўтган баҳс (0:0)да ва ОЧЛ-2016 гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-офф ўйинида "Ал Шабаб" (БАА)га қарши учрашувда энг яхши ўйинчи деб топилган. Плей-офф баҳсида Элдор дубль қайд этганди.


Жавлон Иброҳимов ва ўша куни ҳисобни очган Карим Будиаф.


Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика