UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  3 10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  2 10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  1 10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  2 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  1 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  12 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  3 07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  10 07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  18 02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  2 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  15 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  4

Тайёрлов гуруҳлари: “Насаф-97” чемпион! Янгиликлар

Тайёрлов гуруҳлари: “Насаф-97” чемпион!

Қарши шаҳрида ўтказилган олий ва биринчи лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари мусобақаси республика босқичи якунланди.
Мусобақада иштирок этишган “Бунёдкор” футбол мактабининг 1997 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари гуруҳ босқичини 2-ўринда якунлашиб, ярим финалда “Пахтакор” билан куч синашди. Қизиқарли кечган учрашувнинг асосий вақтида кучлар тенг келди – 2:2. Шундан сўнг ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Лотореялар баҳсида омадлироқ чиқишган бунёдкорчилар 4:2 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Дмитрий Ким ва Равиль Бекчинтаев бошчилигидаги футболчиларимиз бош соврин учун финалда мусобақа мезбонлари – “Насаф” билан беллашишди. Ўйин давомида икки нафар тарбияланувчимизнинг майдондан четлатилганлиги ўз таъсирини ўтказиб, жамоамиз 1:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Жорий йилги тайёрлов гуруҳлари мусобақаси “Бунёдкор” футбол мактаби учун яхши ўтди, дейиш мумкин. Боиси 1999 йилда таваллуд топган футболчиларимиз ғолиб чиқишган бўлса, 1997 йилда туғилганлар иккинчи ўринни эгаллашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика