UZ

Сўнгги янгиликлар

13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  0 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  0 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  3 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  1 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  1 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  3 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  2 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  4 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  14 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  3 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  3 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  26 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  15 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3

Тайёрлов гуруҳлари: “Бунёдкор-97” иккинчи бўлди! Янгиликлар

Тайёрлов гуруҳлари: “Бунёдкор-97” иккинчи бўлди!

Қарши шаҳрида ўтказилган олий ва биринчи лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари мусобақаси республика босқичи якунланди.
Мусобақада иштирок этишган “Бунёдкор” футбол мактабининг 1997 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари гуруҳ босқичини 2-ўринда якунлашиб, ярим финалда “Пахтакор” билан куч синашди. Қизиқарли кечган учрашувнинг асосий вақтида кучлар тенг келди – 2:2. Шундан сўнг ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Лотореялар баҳсида омадлироқ чиқишган бунёдкорчилар 4:2 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Дмитрий Ким ва Равиль Бекчинтаев бошчилигидаги футболчиларимиз бош соврин учун финалда мусобақа мезбонлари – “Насаф” билан беллашишди. Ўйин давомида икки нафар тарбияланувчимизнинг майдондан четлатилганлиги ўз таъсирини ўтказиб, жамоамиз 1:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Жорий йилги тайёрлов гуруҳлари мусобақаси “Бунёдкор” футбол мактаби учун яхши ўтди, дейиш мумкин. Боиси 1999 йилда таваллуд топган футболчиларимиз ғолиб чиқишган бўлса, 1997 йилда туғилганлар иккинчи ўринни эгаллашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика