UZ

Сўнгги янгиликлар

21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  1 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  9 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  19 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  17 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   1 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  5

Тачмурод Агамуродов: "8 кун ичида нимани ўзгартириш мумкин?" Янгиликлар

Тачмурод Агамуродов: "8 кун ичида нимани ўзгартириш мумкин?"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" - АГМК (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.

- Тачмурод Шамакович, ўйин ҳақида фикрингиз? 

- Ўйин қийин бўлишини сезгандим ва шундай бўлди. Нима сабабдан қийин кечгани ҳаммага тушунарли. Жуда қисқа вақт тайёргарликка эга бўлдик. 8-10 кун ичида нимани ўзгартириш мумкин? Машғулотларда барча астойдил ишлади. Агар шу тартибда ишлашда давом этсак, яхши жамоани шакллантира оламиз.


- "Қизилқум" жисмоний жиҳатдан АГМКга нисбатан кучсиз кўринди ва асосан қарши ҳужумларда ҳаракат қилди. Жисмоний камчилик сабаби нимада деб ўйлайсиз? 

- Айтиб ўтганимдек, бизда яхши ҳозирлик кўриш учун жуда кам вақт бўлди. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, деярли уч ойга яқин вақт мобайнида жамоа футболсиз қолди. Ҳамма карантинда эди. Кимдир уйда индивидуал машғулот ўтказди, кимдадир эса бунга имкон бўлмади. Шу боис ҳозирги вазиятга тўғри қараш керак. Бизга жамоани яхши тайёрлаш учун вақт керак бўлади. 


- Жамоа ҳақида фикрингиз? 

- Ҳали биз ҳам кучаямиз, бунга шубҳа йўқ. Менинг келганимга энди 8 кун бўлди. Жамоа эса мен келишимдан бироз олдин йиғилганди. Мана шу 8 кун ичида асосан шароитлар билан танишишга улгурдим. Базани кўрдим, клубдаги шароитни ўргандим. Клуб менежери Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги раҳбарият кўп яхши ишларни амалга оширишибди. Уларга раҳмат. Энди бўёғига фақат ишлашга тўғри келади.


- "Қизилқум"га мослашиб кетишингиз учун қанча вақт керак бўлади? 

- Мен аллақачон мослашиб бўлдим. Буёғи футболчилар менинг қарашларимга мослашишига боғлиқ. Бу эса вақт ўтган сари амалга ошиб боради.





Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика