UZ

Сўнгги янгиликлар

03:09Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко  34 03:02А Серия. "Милан" дербида "Интер"ни мағлуб этиб, жадвалда иккинчи ўринга чиқди  15 01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  16 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  8 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  2 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0

Тачмурод Агамуродов: "8 кун ичида нимани ўзгартириш мумкин?" Янгиликлар

Тачмурод Агамуродов: "8 кун ичида нимани ўзгартириш мумкин?"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" - АГМК (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.

- Тачмурод Шамакович, ўйин ҳақида фикрингиз? 

- Ўйин қийин бўлишини сезгандим ва шундай бўлди. Нима сабабдан қийин кечгани ҳаммага тушунарли. Жуда қисқа вақт тайёргарликка эга бўлдик. 8-10 кун ичида нимани ўзгартириш мумкин? Машғулотларда барча астойдил ишлади. Агар шу тартибда ишлашда давом этсак, яхши жамоани шакллантира оламиз.


- "Қизилқум" жисмоний жиҳатдан АГМКга нисбатан кучсиз кўринди ва асосан қарши ҳужумларда ҳаракат қилди. Жисмоний камчилик сабаби нимада деб ўйлайсиз? 

- Айтиб ўтганимдек, бизда яхши ҳозирлик кўриш учун жуда кам вақт бўлди. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, деярли уч ойга яқин вақт мобайнида жамоа футболсиз қолди. Ҳамма карантинда эди. Кимдир уйда индивидуал машғулот ўтказди, кимдадир эса бунга имкон бўлмади. Шу боис ҳозирги вазиятга тўғри қараш керак. Бизга жамоани яхши тайёрлаш учун вақт керак бўлади. 


- Жамоа ҳақида фикрингиз? 

- Ҳали биз ҳам кучаямиз, бунга шубҳа йўқ. Менинг келганимга энди 8 кун бўлди. Жамоа эса мен келишимдан бироз олдин йиғилганди. Мана шу 8 кун ичида асосан шароитлар билан танишишга улгурдим. Базани кўрдим, клубдаги шароитни ўргандим. Клуб менежери Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги раҳбарият кўп яхши ишларни амалга оширишибди. Уларга раҳмат. Энди бўёғига фақат ишлашга тўғри келади.


- "Қизилқум"га мослашиб кетишингиз учун қанча вақт керак бўлади? 

- Мен аллақачон мослашиб бўлдим. Буёғи футболчилар менинг қарашларимга мослашишига боғлиқ. Бу эса вақт ўтган сари амалга ошиб боради.





Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика