UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  12 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  5 18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  10 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  19 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  4 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  4 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0

Тачмурод Агамуродов: "8 кун ичида нимани ўзгартириш мумкин?" Янгиликлар

Тачмурод Агамуродов: "8 кун ичида нимани ўзгартириш мумкин?"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" - АГМК (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.

- Тачмурод Шамакович, ўйин ҳақида фикрингиз? 

- Ўйин қийин бўлишини сезгандим ва шундай бўлди. Нима сабабдан қийин кечгани ҳаммага тушунарли. Жуда қисқа вақт тайёргарликка эга бўлдик. 8-10 кун ичида нимани ўзгартириш мумкин? Машғулотларда барча астойдил ишлади. Агар шу тартибда ишлашда давом этсак, яхши жамоани шакллантира оламиз.


- "Қизилқум" жисмоний жиҳатдан АГМКга нисбатан кучсиз кўринди ва асосан қарши ҳужумларда ҳаракат қилди. Жисмоний камчилик сабаби нимада деб ўйлайсиз? 

- Айтиб ўтганимдек, бизда яхши ҳозирлик кўриш учун жуда кам вақт бўлди. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, деярли уч ойга яқин вақт мобайнида жамоа футболсиз қолди. Ҳамма карантинда эди. Кимдир уйда индивидуал машғулот ўтказди, кимдадир эса бунга имкон бўлмади. Шу боис ҳозирги вазиятга тўғри қараш керак. Бизга жамоани яхши тайёрлаш учун вақт керак бўлади. 


- Жамоа ҳақида фикрингиз? 

- Ҳали биз ҳам кучаямиз, бунга шубҳа йўқ. Менинг келганимга энди 8 кун бўлди. Жамоа эса мен келишимдан бироз олдин йиғилганди. Мана шу 8 кун ичида асосан шароитлар билан танишишга улгурдим. Базани кўрдим, клубдаги шароитни ўргандим. Клуб менежери Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги раҳбарият кўп яхши ишларни амалга оширишибди. Уларга раҳмат. Энди бўёғига фақат ишлашга тўғри келади.


- "Қизилқум"га мослашиб кетишингиз учун қанча вақт керак бўлади? 

- Мен аллақачон мослашиб бўлдим. Буёғи футболчилар менинг қарашларимга мослашишига боғлиқ. Бу эса вақт ўтган сари амалга ошиб боради.





Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика