UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  2 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  3 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  2 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  7 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  1 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  22 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  9

Тачмурод Агамуродов: "Натижа адолатли. Бир киши кам бўлиб ўйнаш жуда қийин" Янгиликлар

Тачмурод Агамуродов: "Натижа адолатли. Бир киши кам бўлиб ўйнаш жуда қийин"

Ўзбекистон Кубоги 2-тури доирасида "Локомотив"дан учралган мағлубиятдан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Тачмурод Агамуродов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Жамоамизнинг айни дамда Суперлига турнир жадвалидаги ҳолатини, шунингдек, бугун Кубок баҳси бўлганини инобатга олсак, кам ўйин амалиётига, ёшларга эътибор беришни лозим топдик. Ўйин давомида ўзимиз учун қандайдир ҳулосалар чиқариб олдик. Албатта, ҳар қандай ҳолатда - таркибнинг қандай бўлиши ёки ким ўйнашидан қатъи назар натижа муҳим бўлиши керак эди. Керак бўлмаган жойдаги қизил карточканинг таъсири катта бўлди. Балки кўп нарса футболчининг маҳоратига боғлиқдир. Шундай жойда қизил карточка оляптими, демак, у бугунги ўйинга рухан тайёр эмас экан.

- Кубокда вазифа борми?

- Умуман олганда вазифа йўқ. Қатнашиб, футболчиларни синаб олдик, айрим ишланмаларни кўрдик. Ҳозир биздаги асосий вазифа - Суперлига. 

- Бугунги якуний натижа ҳақида нима дейсиз?

- Барчасини қизил карточка синдириб юборди. Қачонки жамоа камчилик бўлиб қолса, ғалаба қозониш имконияти пасайиб кетади. Натижа адолатли. Кам бўлиб ўйнаш, рухий томонлама ҳам қийин. Ўтган ўйинлар давомида ҳам бир қанча футболчиларимиз қизил олишди. Бу борада пауза бўлмаяпти. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика