"Т-Тим" Фарҳод Тожиевга шартнома таклиф қилди
04 янв 2017 10:05
Янгиликлар
"Т-Тим" Фарҳод Тожиевга шартнома таклиф қилди
Ўзбекистонлик ҳужумчи Фарҳод Тожиев фаолиятини яна Малайзияда давом эттиради.
Футболчи куни кеча "ATM" клубига қарши ўтган ўртоқлик учрашувида ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйишга эришди. "Т-Тим" бу ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу баҳсдан сўнг раҳбарият Тожиевга шартнома таклиф қилди.
Фарҳод ўз вақтида айнан шу клуб шарафини ҳимоя қилганини кўпчилик яхши билади. "Т-Тим" сафида ўзбекистонлик Дилшод Шарофетдинов тўп тепади. Бундан ташқари яна бир ҳамюртимиз Шавкат Саломов жамоада кўрикдан ўтмоқда.

Сайтимизнинг Instagram даги саҳифаси - instagram.com/championat.asia
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар