UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  3 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  5 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  1 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0 14:39Франция терма жамоаси дарвозабони Евро-2024ни ўтказиб юбориши мумкин  1 14:19Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар 25 май куни сотувга чиқади  6 13:57Суперлиганинг 9-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0 13:13"Бенфика" ижарага олинган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олди  0 12:48"Ювентус" собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин  0 12:25"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди  10 12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  5

Суюнов: "Ўзбекистон Сингапур ва Яман каби жамоаларни қийинчиликсиз ютиши керак" Янгиликлар

Суюнов: "Ўзбекистон Сингапур ва Яман каби жамоаларни қийинчиликсиз ютиши керак"

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Элдор Суюнов Сингапурга қарши баҳсдан (3:1) сўнг ўйин ҳақида фикр билдирди.

- Дастлаб Сингапурга қарши ўйин ҳақида фикр билдирсангиз.

- Ўзбекистон терма жамоаси Сингапур ва Яман каби жамоаларни қийинчиликсиз ютиши керак. Лекин бугун бироз қийин бўлди, чунки Сингапур яхши ўйин намойиш этди. Бундан ташқари бу ерда намлик даражаси жуда юқори экан.

- Сингапур "Миллий стадиони"даги атмосфера ҳақида нима дея оласиз?

- Рақибимизнинг стадиони чиройли экан. Мухлислари ҳам ўзига хос. Сингапурлик ишқибозлар худди европаликлар каби қўшиқлар билан ўз терма жамоасини қўллаб турди. Лекин барибир бизнинг мухлисларга етмайди.

- Ўзбекистон терма жамоаси гол ўтказиб юборган вазиятда нима бўлди?

- Биринчи бўлимнинг сўнгги сониялари ўтаётганди. Ҳаммамиз биринчи бўлим тугади деб ўйлаб, бироз эҳтиёткорликни йўқотдик. Шуни натижасида гол қўйиб юбордик. Аввалига тўпга чиқмоқчи эдим, бироқ тўпга ета олишим аниқ бўлмагани туфайли дарвозада қолдим. Дарвозанинг нариги бурчаги томон ҳаракат қила бошладим, чунки рақиб қайси бурчакка зарба беришини билмайсиз. Гол урган футболчи ҳаракатим йўналишига қарши зарба берди, бор кучим билан сакрадим, бироқ тўпга бироз қўлим етмай қолди.

Рейтинг: +54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика