UZ

Сўнгги янгиликлар

21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  0 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  0 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  2 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  26 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  14 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  5 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0

"Сурхон"даги ички муҳит, қарздорликлар, бир кун ишлаган Хомяков", - сербиялик футбол агентидан сенсацион иқрорликлар Янгиликлар

"Сурхон"даги ички муҳит, қарздорликлар, бир кун ишлаган Хомяков", - сербиялик футбол агентидан сенсацион иқрорликлар

2010-2014 йилларда Ўзбекистонда "Машъал", "Олмалиқ" (ҳозирги АГМК) ва "Нефтчи" клубларида ўйнаган сербиялик Игорь Петкович айни пайтда агентлик қилмоқда.

У билан боғланиб бир қатор масалалар бўйича саволлар бердик.

"Ўз вақтида Ўзбекистонда 4 йил ўйнаганман", - деб гап бошлади Игорь Петкович. Бу мамлакатда ажойиб инсонлар яшашади, кўплаб дўстларим, яқинларим бор Ўзбекистонда. Ҳозирги кунда Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган барча сербиялик футболчилар менинг мижозларим ҳисобланади. Анчадан буён уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келаяпман. Афсуски ҳозир гапириб берадиган ҳолат ижобий эмас...

- Аниқроқ айтсангиз қандай ҳолат?

- Термизнинг "Сурхон" клубида икки нафар мижозим Владимир Бубанья ва Дарко Станоевич тўп тепмоқда. Ҳозир йилнинг ярмига келдик, бироқ клуб футболчиларга 6 ой давомида фақат бир марта тўлиқ маош берди холос. Тушунаман бутун дунёда пандемия давом этмоқда, вазият оғир. Аммо футболчилар ҳам одам улар ҳам яшаши керак-ку. Карантин вақтида Владимир ва Дарко Ўзбекистонда қолишди, афсуски клуб уларга ҳатто овқат учун ҳам пул бергани йўқ. Ўзбекистон олий лигасида иштирок этувчи клуб учун бу ярашмайдиган ҳолат деб ўйлайман. Клубнинг футболчиларга ўтган йилдаги қарзлари ҳам бор.



- Агар клубнинг ўтган йилдан қарзлари бор бўлса нима учун футболчилар яна шу клубда қолишди?

- Аслида қишда Бубаньяга ҳам, Станоевичга ҳам кўплаб таклифлар бўлганди. Ўзбекистоннинг ўзидан ҳам чорловлар бўлди. Аммо "Сурхон" клуби мураббийлари ва раҳбарият билан гаплашгач, уларга ишониб шартномани узайтиргандик. Афсуски вазият ўтган йилдагидан 3 баравар ёмонлашиб кетди дея оламан. Бугунги кунда "Сурхон"да муҳит яхши эмас, муҳит ёмон бўлса натижа ҳам бўлмайди. Клубнинг сўнгги натижаларига қарасангиз бунга ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қиласиз.

Аммо Ўзбекистон клублари билан яхши муносабатдаман, балки бу интервьюдан кейин барчаси яхши бўлар ва энг сўнгги чора ФИФАга арз қилишгача етиб бормайди.



- "Сурхон"нинг натижалари фақат ички муҳит билан боғлиқ деб ўйлайсизми?

- "Сурхон"да селекция жуда яхши олиб борилди. Қишда жамоага яхши савиядаги футболчилар келиб қўшилишди. Таркиб зўр, бу футболчилар билан клуб кучли учликка кириш учун курашиши керак деб ўйлайман.

- Апрель ойи охирида "Локомотив" ҳимоячиси Славко Дамьянович ҳам юқоридаги муаммоларда қолиб кетгани ҳақида айтгандингиз. Бу масала қандай ҳал бўлди?

- Барчаси ҳал бўлди. "Локомотив"га раҳмат, улар тезда алоқага чиқишди ва барчасини тўғрилашди. Ҳозирги кунда Славко билан ҳеч қандай муаммо йўқ.

- "Сурхон"да Александр Хомяков иш бошлагани ҳақида эшитдик. У билан бирга "Машъал"да ишлагансиз. Тўғрими?

- Ҳа Александр Андреевич билан "Машъал"да ишлаганмиз. У ажойиб инсон ва ажойиб мураббий. Бироқ менга етиб келган маълумотларга кўра Хомяков клуб раҳбарияти билан келишувга эришган, бир кун машғулот ўтказган ва эртаси куни унга "хайр" дейишган. Менимча Хомяков кам ишлаш бўйича дунё рекордини ўрнатди. Бу профессионал клубнинг иши эмас.


Сербиялик футбол агентининг айтганлари эди. "Сурхон" клубининг бу вазият борасидаги позициясини ҳам тинглашга тайёр эканлигимизни маълум қиламиз. Мақсадимиз қайсидир клубни ёмонлаш эмас муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бериш.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика