"Сурхон" Туркияда йиғин ўтказади
01 янв 14:44
Янгиликлар
"Сурхон" Туркияда йиғин ўтказади
Янги мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида жамоа 4 январь куни Тошкентдаги қароргоҳида йиғилиб, дастлабки машғулотларни бошлайди.
14 январь куни эса жамоа Туркияга йўл олади ва у ерда ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Йиғин Туркиянинг Белек шаҳрида бўлиб ўтади, унда бир қатор ўртоқлик учрашувлари режалаштирилган.
Йиғин 18 февраль куни якунланади, шундан сўнг жамоа Тошкентга қайтиб, мавсум стартига тайёргарликни давом эттиради.
Клуб матбуот хизмати яқин вақт ичида делегация таркиби, шунингдек, спарринг-рақиблар ҳақида батафсил маълумот беради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Фикрлар