UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  1 17:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  220 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  0 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  4 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:53"Комо" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  11 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  30 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0

"Сурхон" кимнинг ўрнига чиқади? Янгиликлар

"Сурхон" кимнинг ўрнига чиқади?

"Сурхон"га оид гап-сўзлар кўпайиб кетган бир пайтда бизнинг бир савол қийнаяпти. "Сурхон" Суперлигани кенгайиши эвазига кучлилар сафига қўшиладими ёки бирон клуб ўрнига?

Табиийки, "Сурхон"ни Суперлигага қўйиш учун ягона асос бу ҳудудда футболни йўқлиги. Бундан келиб чиқадиган бўлсак, "Бухоро", "Қизилқум, "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Қўқон-1912", "Насаф", "Андижон" жамоаларига тегилмайди. Сабаби бу жамоалар ўз вилоятларининг ягона клублари ҳисобланади. Бизда 2та вариант қолаяпти. Биринчи вариант бу Тошкент вилоятининг икки жамоасидан бири бўлиши. АГМК ОЧЛда юртимиз шарафини ҳимоя қилади. "Металлург" қолаяпти. Тошкентда эса "Пахтакор" ва "Локомотив" ОЧЛ иштирокчилари, бу ерда "Бунёдкор" қолаяпти. Бу икки клуб ҳам ҳеч қандай асоссиз Суперлигадан четлатилина олмайди. "Бунёдкор"нинг ягона муаммоси Симоненко эди ва бу ҳал қилинди. "Машъал"ни бадарға қилиш орқали ОТЖга "зарба" берилганлигини ҳали тушуниб етмаган кўринасизлар. Шу кунгача ОТЖ "Машъал", "Пахтакор" ва "Бунёдкор" асосида шаклланиб келган. Ҳозирги "Машъал"да эса ҳеч ким қолмади ҳисоб.

ЎФА ва ПФЛга бир таклиф! Келинглар, оиласини шу клубларда ишлаб қора қозонини қайнатиб турган клубларга тегинмаймиз. Агар "Сурхон"ни қўшиш ниятингиз бўлса, Диёр Имомхўжаев ёдга олиб ўтган АГМК воқеасини кўришимиз мумкин бўлса, ўша йилда бўлгани каби туппа-тузук жамоани йўқ қилиш орқали эмас, лига иштирокчилари сонини ошириш орқали амалга оширинг. Биз бунисига ҳеч қандай қаршилик қилмаймиз, аммо мева бериб турган клубни четлатиш тўғри бўлмайди.

Рейтинг: +69   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика