Сурия - Ўзбекистон. Рақиб сафида йўқотиш бор
22 мар 2017 12:01
Янгиликлар
Сурия - Ўзбекистон. Рақиб сафида йўқотиш бор
Эртага Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Сурияга қарши ўйин ўтказади.
Ушбу баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси сафида жароҳати боис Виталий Денисов майдонга туша олмайди.
Сурияликлар сафида ҳам битта йўқотиш бор. Сариқ карточкалари тўпланиб қолганлиги боис жамоанинг асосий ҳимоячиси Аъло Шибли (№15) Ўзбекистонга қарши баҳсда иштирок эта олмайди. Бу футболчи Хитой ва Эрон билан баҳсларда огоҳлантириш олгани боис эртага майдонга тушмайди.
26 ёшли Шибли Сурия терма жамоаси сафида ҳозирга қадар 28та ўйин ўтказиб 2та гол урган. Айни пайтда Ироқнинг "Нафт Ал Васат" клуби шарафини ҳимоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, Сурия - Ўзбекистон учрашуви 23 март куни Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар