UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  4 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  0 20:05"Андижон" – "Металлург" 0:1 (Матнли трансляция)  33 20:05Суперлига. "Қизилқум" — "Олимпик" 1:3 (матнли трансляция)  4 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3 19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  2 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  1 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  1 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  1 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  1 17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 17:24АПЛда кетма-кет 5 мавсум "Йил футболчиси" совринини "Ман. Сити" футболчиси олди  2 16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  3 16:02"Андижон" – "Металлург", "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  12

Суперлигага қайтган "Нефтчи"да молиявий инқироз бошландими? Янгиликлар

Суперлигага қайтган "Нефтчи"да молиявий инқироз бошландими?

Бугун "Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаев сайтимиз меҳмони бўлганидан хабарингиз бор.

"Қалдирғочлар" раҳбари суҳбат давомида жамоа етакчиларига бошқа клублардан катта таклифлар тушаётгани тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, Суперлигага қайтган "Нефтчи" ўз таркибини кучайтириш йўлида жиддий ҳаракат қилаётгани, Илҳом Мўминжонов келаси йил яхши жамоа шакллантириши кутилаётгани айтилди. 

Эшитишимизга қараганда, жамоа раҳбарияти Суперлига клубларида тўп тепаётган тажрибали футболчиларга яхшигина пул таклиф қилишмоқда. Биз эса "Нефтчи" ичидаги муҳитни билиш мақсадида Фарғона клуби вакиллари билан боғландик.

Минг афсуски, ўйинчиларнинг айни пайтдаги кайфияти жуда ёмон. Улар ойлик маошлари тўланмаётганидан норози. Шунингдек, чемпионлик учун мавсум аввалида ваъда қилинган бонуслардан ҳам дарак йўқ экан. "Нефтчи" вакилларининг ҳисоб рақамларига август ойида ютилган ўйинлар учун мукофот пуллари ҳанузгача ўтказиб берилмаган. 

Таркибдаги баъзи ўйинчилар кетказиб юборилгани айтилмоқда. Маълум бўлишича, ўз ҳаққини ололмаётган бир неча нафар футболчининг молиявий ҳолати ёмонлашиб, жамоадошларидан қарз кўтаришга мажбур бўлмоқда. Баъзилар эса ўз ҳаққи ундириб берилишини сўраб, ФИФАга арз қилиш ҳақида ўйламоқда.

Умид қиламизки, мавжуд муаммолар зудлик билан ҳал қилинади ва фарғоналиклар матбуот хизмати тез орада бу ҳақда маълумот беради. Агар ушбу ҳолат бўйича интервью беришни истаганлар бўлса, Championat.asia'нинг эшиклари ҳар доим ҳамма учун очиқлигини эслатиб ўтамиз.

P.s. Ривожланишнинг "Нефтчи" танлаган йўли хатолиги тўғрисида йил аввалида ёзгандик. Ўша мақолага эътироз қилиб, муаллифни ҳақоратлашгача борган барча мухлисларга "Ассалому алайкум!" деган ҳолда такрор ўқиб чиқишни тавсия қиламиз:  "Футболдаги сўқирлик" (10 январь).

Муаллиф :
Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика