UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  6 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  45 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   39 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  89 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  667 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2

Футболдаги сўқирлик Янгиликлар

Футболдаги сўқирлик

Теглар :  Нефтчи
Футбол баҳори бошланишига оз қолди. Клубларимиз янги мавсумга тайёргарликни қизғин руҳда олиб боришмоқда.

Бир қатор мутахассислар Фарғонанинг "Нефтчи" клуби навбатдаги мавсумда Про-лигани "ёндириши" ҳақида гапиришяпти. Узун-қулоқ миш-мишларга кўра, ўз олдига катта мақсад қўйган жамоа катта пулларни сарфлашга шайланяпти. Албатта, ажойиб мухлислар, бой тарихга эга клубнинг юқори дивизионда ўйнаши яхши ва барчамиз учун қизиқ. Лекин, суньий равишда "ёндирилган" моторнинг қуввати қанчага етади? Юқоридан келаётган пуллар тўхташи билан тутаб-тутаб, ўчиб қолмайдими?

2 январь куни вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозаров ташаббуси билан жамоанинг янги бош мураббийи таништирилди. "Нефтчи" Илҳом Мўминжоновни танлади (ушбу мураббий Бозоровнинг Намангандаги ҳокимлик даврида "Навбаҳор"да фаолият юритган эди). Ўйлашимча, фарғоналиклар мураббий танлашда адашишмади. Мўминжонов ҳамда клубнинг айни пайтдаги ҳолати бир-бирига жуда мутаносиб — ҳар иккови ўрнидан туриши, ўзига тикилган кўзларга алланималарни исботлаши керак.

Лекин, кейинги воқелар "Нефтчи" раҳбарияти ривожланиш учун хато (менимча) йўлни танлагани тўғрисида таассурот қолдирмоқда (менда). Дастлаб, ўтган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган футболчилардан фақат 4 нафари ушлаб қолинди ва таркиб кучайтирилиши эълон қилинди. Кейинроқ клуб машғулотларида Суперлига клубларида тўп тепиб келган Шавкат Муллажонов, Тоҳир Шамситдинов, Акбар Тўрев, Аъзам Аълиев, Шерзод Каримов кўриниш берди. Яна бир қатор тажрибали ўйинчилар билан музокара ўтказилаётгани ва легионер олиб келиниши ҳақида эшитяпмиз. Узун-қулоқ гапларга қараганда, кўпни кўрган футболчиларга жуда катта (Суперлига даражасига нисбатан юқори) маош таклиф қилинмоқда.

Афсуски, тарих ривожланишнинг бу йўли не қадар хатолигини исботлашдан, футбол кишилари ўша хатоларни такрорлашдан чарчамайди. Балки, тепадан келаётган пуллар оқими ҳеч қачон тугамайди, деб ҳисоблашар. Аммо, таркибида жаҳон чемпиони, "Олтин тўп" ғолиби ўйнаган клуб инқироз ёқасига келиб қолиши учун неча йил кифоя қилди?

Ўзгаришлар фақат бир кишининг эътибори туфайли содир бўлаётгани уларнинг муваққат эканидан дарак эмасми? Пул ажратилса, тўғри мақсадда фойдаланиш, узоқни кўзлаш вақти келгандир? 

Ўйлаб кўринг, мавсум ўртасида клубнинг молиявий аҳволи ёмонлашиб қолса, Фарғонага пул учун келган футболчилар неча кун қолишади? Умуман улар Фарғона футболи учун нима бера олишади? Мавжуд маблағни 1 йиллик ўйинчиларга эмас, жамоага қоладиган инфраструктурани яхшилашга сарфлаш, академия ҳақида ўйлаб кўриш маъқул эмасми? Шонли тарихи бор клубнинг 1 ой олдин "Турон" билан учрашувга қандай автобусда келганини ёдимизда-ку.

Афсуски, бу муаммо фақат "Нефтчи"ники эмас, ўзбек футболиники. Барчамиз бугунги кун билан яшашга ўрганиб қолганмиз. На ўтмишдан хулоса чиқарамиз, на келажак учун режа тузамиз. "Насаф", "Бунёдкор" сингари яқин тарихнинг "бойваччалари" бугун фақат академия туфайли мавжудлигини сақлаб тургани ҳақида ўйламаймиз. Барча раҳбарлар бу ҳақда фикр юритиб, хулоса чиқарадиган вақт келди назаримизда.

Бразилия термасининг собиқ сардори Фалькао шундай деган эди: "Футболдаги энг жиддий сўқирлик — фақат тўпни кўриш". Сиз қандай фикрдасиз? Энди ҳам майдон ташқариси ҳақида ўйламаймизми?

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Муаллиф :
Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика