UZ

Сўнгги янгиликлар

02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  4 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  2 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  21 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  16 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  19 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11

Суперлигада тур якунланадиган кун: Қосимов ва Бабаяннинг илк тўқнашуви, Наманганда бронза учун кураш ҳамда чемпион меҳмонига айланадиган "Сурхон" Янгиликлар

Суперлигада тур якунланадиган кун: Қосимов ва Бабаяннинг илк тўқнашуви, Наманганда бронза учун кураш ҳамда чемпион меҳмонига айланадиган "Сурхон"

Бугун Суперлиганинг 23-тур ўйинларига якун ясаб берадиган уч ўйин ўтказилади.

Бронза медаллари учун курашаётган Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси уйида совринли ўринлардаги рақобатчиси Қаршининг "Насаф" клубини меҳмон қилади. Андрей Канчельскис ва Рўзиқул Бердиев биринчи даврадаги ўзаро ҳисоб-китоб ҳамда бронда медаллари учун бўладиган тўқнашувда қайси жамоа курашдан чиқиб кетишини ҳал этишади. Эҳтимолий ғалаба ҳар иккала жамоага учинчи ўрин учун беллашувда имкониятни сақлаб қолишларини кафолатлайди. Аксинча, мағлубият эса бу курашда имкониятни кескин пасайтириб юборади. Дурангдан эса ҳеч бир жамоа манфаатдор бўлмайди.

Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги Қаршида кечган баҳсида Касьяннинг ягона голи "Навбаҳор"га ғалабани тақдим этганди. Рўзиқул Бердиев ўша мағлубият учун Канчельскисдан реванш олишга уриниб кўради. "Насаф" эса жорий мавсумда Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлишга улгурди ва ўшанда кубок доирасидаги қарама-қаршиликда Деян Журжевич бошқаруви пайтида "Навбаҳор"дан аламини олишга муваффақ бўлганди.

Навбаҳор

Азиз Ибрагимов - 79'

Суперлига. 23-тур

31/10/2019, 18:00

1
:
1
Тугади

Насаф

Бобир Абдихолиқов - 90'

45'
90'
79'  Азиз Ибрагимов
90'  Бобир Абдихолиқов


Куннинг яна бир "қайноқ" тўқнашуви Олмалиқда кечади. Биринчи даврани муваффақиятсиз ўтказган, аммо иккинчи даврада нисбатан кучайган АГМК қаторасига 3 йил чемпион бўлган "Локомотив"ни меҳмон қилади. Миржалол Қосимов ва Самвел Бабаяннинг мураббийликдаги ўзаро илк тўқнашуви мазкур ўйин афишасини безайди. Ҳар иккала жамоа учун ҳам ғалаба жуда зарур. АГМК хавфли ҳудуддан аллақачон узоқлашган бўлса, айни дамда турнир жадвалидаги мавқеини тобора яхшилаш йўлига тушган. "Локо" эса ҳозирда эгаллаб турган иккинчи ўрни ва ОЧЛ плей-офф йўлланмасини берадиган поғонани бўшатмаслик иштиёқида. Шу боисдан ҳам "Локомотив" учун мазкур ўйинда қўлга киритилажак очко жуда муҳимлиги билан аҳамиятли. Акс ҳолда "Локомотив"нинг кумуш ёки хаттоки бронза медалларидаги имконияти пасайиб кетиш эҳтимоли мавжуд. Шу боисдан ҳам мазкур қарама-қаршилик қизиқарли ва кескин ўтиши кутилмоқда.

Қайд этиш керакки, Бабаян жамоага келгач "Локомотив" ҳали бирор марта сафарда ғалабани тантана қилгани йўқ. АГМК эса чемпионат доирасида кетма-кет ғалабали серияни тақдим этмоқда. Дастлаб "Насаф", кейин эса "Бунёдкор" тўсиғи забт этилди.

ОКМК

Элгужа Григалашвили - 81'

Суперлига. 23-тур

31/10/2019, 17:00

1
:
1
Тугади

Локомотив

Жамшид Искандеров - 36'

45'
90'
81'  Элгужа Григалашвили
36'  Жамшид Искандеров


Турнинг сўнгги баҳсида чемпионликни аллақачон расмийлаштирган "Пахтакор" жорий мавсум биринчи бўлиб улардан очкони тортиб олган ва ғалабали серияга чек қўйган "Сурхон" билан Тошкентда куч синашади. Қизиғи, ҳозирга қадар ўтказилган 22-тур ўйинлари 11тасини "Пахтакор" уйда ва яна шунчасини меҳмонда ўтказган. Қўлга киритилган ғалаба ва дуранг ҳам мос равишда бир хил 10 ғалаба уйда, 10 ютуқ сафарда расмийлаштирилган. Шунингдек, уй ва меҳмонда бир маротадан дуранг ўйналган. Қўлга киритилган очколар сони ҳам бир хил: 31дан.

Назарий жиҳатдан "Сурхон"да ҳам бронза медали учун курашиш имконияти сақланиб турибди. Мазкур турда "Бунёдкор"нинг очко йўқотиши ва ҳозирда учинчи поғонада мустаҳкам турган "Сўғдиёна" билан термизликларнинг ўзаро ўйини борлигини инобатга олсак, эҳтимолий ғалаба "Сурхон"га яхши имконият эшигини очади. Лекин бунинг учун чемпион "Пахтакор"дан сафарда камида очко олиш вазифасини уддалашга тўғри келади. Бу эса осон юмуш эмаслиги аниқ.


Пахтакор

Драган Черан - 12', Игорь Сергеев - 32', Игорь Сергеев - 70'

Суперлига. 23-тур

31/10/2019, 18:15

1
:
3
Тугади

Сурхон

Шавкат Саломов - 62'

45'
90'
12'  Драган Черан
32'  Игорь Сергеев
70'  Игорь Сергеев
70'  Санжар Қувватов
62'  Шавкат Саломов

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика