UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0 22:35Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади"  1 22:25АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Юнайтед" 0:2  0 22:00Ла Лига. 37-турдаги 9та ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" — 2023/24 йилги мавсум чемпиони!  64 21:05Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди  20 21:02Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди  181 20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  3 19:58Алексей Евстафеев "Дўстлик" бош мураббийи этиб тайинланди  3 19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  8 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Суперлига. "Турон" 2 ойдан кейин очко ишлади, "Пахтакор" 20 йилдан бери... Янгиликлар

Суперлига. "Турон" 2 ойдан кейин очко ишлади, "Пахтакор" 20 йилдан бери...

22-турнинг 2-кунги ўйинлари ниҳоясига етди.

"Пахтакор" 4:2 "Қизилқум", 588 мухлис

"Турон" 1:1 "Сурхон", 5 127 мухлис

"Сўғдиёна" 1:1 "Қўқон-1912", 2 210 мухлис

Мазкур баҳслар ҳақида баъзи қизиқарли маълумотларни тақдим қиламиз.

Тошкентдаги ўйин

1. "Қизилқум" Ўзбекистон чемпионатларида "Пахтакор" устидан ғалаба қозонолмаётганига 20 йил бўлди (41 ўйин).

2. Умуман олганда, Навоий клуби "Пахтакор"ни фақат 1 марта ютган (2001 йил, 1:2).

3. Драган Черан "Пахтакор" либосидаги олтинчи хет-тригини расмийлаштирди. У бунга қадар "Бухоро" (2 ўйинда), "Насаф", "Андижон" ва АГМК жамоалари дарвозасига 1 ўйиннинг ўзида 3 та гол урган эди.

4. "Шерлар" қаторасига 23-ўйинда ҳам "Қизилқум" дарвозасига йўл топишди.

5. Суперлиганинг жорий мавсумида 2 бор "Пахтакор" иштирокидаги ўйинларни бошқарган Фирдавс Норсафаров рақиб дарвозаси томон 3 та пенальти белгилади.

6. Ушбу баҳсдан кейин "Пахтакор" 14-бор мамлакат чемпионига айланди.

7. Ўйинни 588 нафар ишқибоз стадионнинг ўзидан кузатди.

8. Учрашувдан кейин "Қизилқум" расмийлари бош ҳакам устидан шикоят ёзишларини маълум қилди. Шунингдек, ЎФАнинг этика қўмитаси ўйиндан сўнг кийим алмаштириш хонасига кириб кетиш жараёнида Игнатий Нестеров ва Аброр Исмоилов ўртасида рўй берган ҳолатни ўрганиб чиқса керак.

Яйпандаги ўйин

1. Муродбек Бобожонов ("Сурхон") асосий таркибда майдонга тушган қаторасига 2-ўйинида гол урди. Бунақаси сўнгги бор 2016 йилги мавсумда юз берганди. Ўшанда "Нефтчи" шарафини ҳимоя қилаётган форвард "Пахтакор" ва "Насаф" дарвозасини ишғол қилганди.

2. "Турон" 63 кунда деганда очко ишла.

3. Шквирин шогирдларининг 6 ўйиндан иборат мағлубиятлари серияси якунланди.

4. "Турон" ва "Сурхон" жорий мавсумдаги ҳимояси энг заиф жамоалар ҳисобланишади. Иккала клуб 22 ўйиндан кейин 33 та гол ўтказиб юборишган (+"Машъал" ҳам).

5. "Сурхон" ҳужум чизиғи энг заиф жамоа бўлиб турибди (22 ўйинда 12 гол).

6. Учрашувни 5 127 нафар ишқибоз стадионнинг ўзидан томоша қилди.

Жиззахдаги ўйин

1. Улуғбек Бақоев мураббийлик фаолиятида илк бор Бахтиёр Ашурматов билан дуранг ўйнади.

2. "Сўғдиёна" бу йил Аскер Нажафалиев ишлаган ўйинларда ютқазмаяпти (4 ўйин: 3 ғалаба, 1 дуранг). 

3. "Қўқон-1912" эса тошкентлик рефери бошқарган баҳсларни ютолмаяпти (2 ўйин: 1 тадан дуранг ва мағлубият).

4. Элёр Орифов Суперлигада 2020 йилнинг 3 мартидан (АГМК билан ўйин) буён илк голини урди.

5. Жиззах клубининг мағлубиятсиз серияси 7 ўйинга етди. "Сўғдиёна" сўнгги бор "Турон"га енгилган эди (15-тур, 1:0).

6. "Қўқон-1912"нинг голли серияси 14 ўйинга етди. Бахтиёр Ашурматов жамоаси сўнгги бор 8-тур доирасида ўтган "Пахтакор" билан ўйинда майдонни голсиз тарк этган эди (3:0).

7. Учрашувни 2 210 нафар ишқибоз стадионнинг ўзидан томоша қилди.

"Пахтакор"ни ҳакамлар чемпион қилдими?

Муаллиф :
Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика