Суперлига. "Сурхон" қанчадан бери Тошкент жамоаларини енголмаяпти?
02 мар 2022 16:44
Янгиликлар
Суперлига. "Сурхон" қанчадан бери Тошкент жамоаларини енголмаяпти?
Суперлига стартига бир неча соат қолди.
Термизнинг "Сурхон" клуби дастлабки турни "Пахтакор" ўйингоҳида "Олимпик" жамоасига қарши ўтказади. Тимур Кападзе шогирдлари бугун Суперлигада дебют қилишади. Шу туфайли "Сурхон" ва пойтахтнинг бошқа жамоалари ўртасидаги статистикага тўхталамиз.
1. "Сурхон" "Пахтакор"ни 19 йилдан бери енголмаяпти. "Шерлар"га қарши сўнгги 3 ўйинда 15 та гол ўтказиб юборган термизликлар бирорта ҳам тўп кирита олишолмаган.
2. "Сурхон" "Локомотив"ни ҳеч қачон таслим қила олмаган.
3. "Сурхон"нинг Тошкент клублари устидан қозонилган охирги ғалабаси 2019 йилнинг июнь ойида қайд этилган (2:0, "Бунёдкор").
Умуман олганда, Термиз клуби элитага қайтгач (2019), пойтахт жамоалари билан 18 бор тўқнашиб, фақат 1 мартагина 3 очко олишни уддалади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар