UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  0 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   4 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  19 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4

Суперлига. "Қизилқум" ва "Сурхон" 1 очкодан бўлишиб олишди Янгиликлар

Суперлига. "Қизилқум" ва "Сурхон" 1 очкодан бўлишиб олишди

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтди.

Coca-Cola Суперлига. 10-тур
18 июнь, жума
20:00 - ҚИЗИЛҚУМ – СУРХОН 1:1

Голлар: Эркин Байдуллаев 57' – Жасур Холтўраев 34'

Гол урилмаган пенальти: Ойбек Қиличев (дарвоза тўсини) 12'
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Тимур Галеев, Акмал Ғиёсов, Илья Ильин
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Байдуллаев, 7.Ойбек Қиличев (10.Мате Ватсадзе, 52), 8.Гиорги Кухианидзе, 14.Файзулло Қамбаров, 17.Салим Мустафоев, 18.Жасур Азимов (21.Муҳсин Убайдуллаев, 76), 19.Жамшид Ҳасанов (30.Элгужа Григалашвили, 52), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Шерали Жўраев, 75.Олег Толмасов.
Захира: 22.Артём Макосин, 4.Миржалол Қосимов, 9.Беҳруз Саъдиллоев, 11.Шамсиддин Сагдуллаев, 25.Азизбек Усмонов, 44.Ҳумоюн Абдуалимов.

"Сурхон": 1.Азамат Аҳмедов, 6.Алишер Салимов, 7.Исломжон Тошпўлатов, 9.Низомжон Норов (38.Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 78), 14.Жасур Холтўраев (10.Муродбек Бобожонов, 84), 15.Владимир Бубанья, 19.Нуриддин Ҳасанов, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 55.Шарaфиlдин Шобиров, 66.Беҳруз Шайдулов, 77.Асрор Ғофуров.
Захира: 12.Рустам Нартаджиев, 86.Даврон Мерганов, 3.Камолиддин Ашуров, 18.Элдор Бойматов, 33.Асилбек Темиров, 60.Ўрал Чориев, 70.Иброҳим Йўлдошев.

Огоҳлантиришлар: Файзулло Қамбаров (85), Асрор Ғофуров (90+3).

Баҳс дуранг билан якунланди! 

90+4. "Сурхон"да ўзгариш: Ҳасанов ўрнига Чориев тушди. 

90+3. Григалашвили билан тортишиб кетган Асрор Ғофуровга сариқ берилди. 

90+1. Нуриддин Ҳасановнинг зарбаси дарвоза соҳасига аниқ бормади.

Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди. 

87. Игнатий Невтеров дарвозани тарк этиб, "Сурхон" уюштираётган ҳужумга чек қўйди.

85. Исломжон Тошпўлатовга нисбатан қўполлик ишлатган Файзулло Қамбаров огоҳлантирилди. 

84. "Сурхон"да ўзгариш: Холтўраев ўрнига Бобожонов майдонга тушди. 

83. Зарба!  Байдуллаевнинг зарбаси аниқ чиқмади.

82. Зарба!  Шайдуловнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қолди. 

78. "Сурхон"да алмаштириш: Норов ўрнига Абдураҳмонов туширилди. 

76. "Қизилқум"да алмаштириш: Жасур Азимов ўрнига Муҳсин Убайдуллаев ўйинни давом эттиради. 

74. Норов майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кераклиги боис Азамат Аҳмедов тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. 

70. Ислом Тўхтахўжаев ҳужумга ўтди ва Ватсадзега ўз вақтида пас бермагани туфайли офсайд қайд этилди. 

64. Зарба!  Ҳасановнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Нестеров қайтаришга эришди. 

60. Уууух!  "Қизилқумдан" даҳшатли ҳужум ва босимлар. Григилашвили, Кухианидзе ва Ватсадзелар хавфли вазият содир этишмоқда. 

57. ГОООООООООООООООООООООООООЛ!  Ҳисоб тенглашди!  Эркин Байдуллаевнинг ажойиб зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўридан жой олди – 1:1!  


56. Захирадан тушганлар мезбонларга фойда келтиришмоқда. Кухианидзе ва Григалашвилининг кетма-кет зарбалари ҳимоячиларга тегди.

52. "Қизилқум"да 2 та ўзгариш: Ҳасанов ўрнига Григалашвили, Ойбек Қиличев ўрнига Ватсадзе тушди. 

51. Нуриддинов Ҳасановнинг зарбаси рикошет орқали майдонни тарк этди, бурчак тўпи.

49. Зарба!  Холтўраевнинг кучли зарбаси анча ноаниқ кетди. 

48. Норовнинг ўнг қанотдан амалга оширган узатмаси ноаниқ кўриниш касб этди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45+3. Зарба!  Кухианидзенинг айланма зарбаси сал ноаниқ кетди.  

45+1. Холтўраевга бевосита майдоннинг ўзида тиббий ёрдам намойиш қилинмоқда. 

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

42. Зарба!  Шарaфиддин Шобировнинг олисдан масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

36. Эркин Байдуллаев майдон маркази чизиғи устида Исломжон Тошпўлатовга нисбатан қоидани бузди. 

34. ГОООООООООООООООООООООООООЛ!  Жасур Холтўраев ўйиндаги ҳисобни очди. У ўнг қанотдан кириб бориб, Нестеров қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди – 0:1! 


33. Кураш асосан майдон марказида кечмоқда. 

30. Жасур Холтўраев чап қанотда рақиб билан тўқнашиб кетди, унга тиббий ёрдам зарур. 

28. Ҳусниддин Ғофуровга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

25. Исломжон Тошпўлатовнинг ерлатиб йўналтирган зарбаси аниқ чиқмади.

23. Ислом Тўхтахўжаев Асрор Ғофуровга нисбатан қўполлик ишлатди. 

18. Ҳасановнинг бўш қолган дарвоза томон берган зарбасини Ҳусниддин Ғофуров тўсиб қолди. У жамоасини яққол голдан қутқарди.  

17. Жасур Холтўраев бирга-бир ҳолатга чиқиб борган эди, аммо у офсайдда қолгани маълум бўлди. 

15. Зарба!  Низомжон Норовнинг зарбаси дарвоза устунига тегди. Ҳозирча гол йўқ. 

13. Зарба!  Кухианидзе яқин масофадан дарвозага йўл топа олмади. 

12. ГОЛ!  Ойбек Қиличевнинг пенальтидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.


11. Пенальти!  Шарафиддин Шобиров Салим Мустфоевни йиқитди. 

7. Мезбонлар Нестеров орқали ҳужум бошлашди. Жўраев ичкарига пас узатди, тўп Қиличевга келди, аммо у тўпни ўзида сақлаб қола олмади.  

5. "Қизилқум" футболчилари Холтўраевга нисбатан қоида бузишди. 

4. Шайдулов Нестеров дарвозани тарк этганини кўрган ҳолда зарба берди, ноаниқ.

3. Зарба!  Жамшид Ҳасановнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади. 

2. Зарбааа!  Кухианидзенинг дарвоза томон йўллаган зарбасидан кейин Бубанья жамоасини қутқариб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.  

1. Ўйинга старт берилди! 

Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуаси баҳсни қабул қилишга тайёр!

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика