UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Ўзбекистон Кубоги. “Бунёдкор” — “Локомотив”, “Бухоро” — “Наманган ФА”, “Қўқон-1912” — Қизилқум”, “Замин” — “Андижон ФА”  2 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  1 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   1 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  2 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  0 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  7 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  4 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  4 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  3 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  5 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  5

Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди Янгиликлар

Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди

Бугун Суперлиганинг 8-тур беллашувларига старт берилди.

Суперлига-2024, 8-тур

18.05.2024, 19:00

"Қизилқум" — "Олимпик" 2:4

"Марказий" стадиони, Қарши

Бош ҳакам: Тўрабек Суюнов

Қанот ҳакамлари: Шоҳруҳ Аъзамов, Ислом Носиров

Захира ҳаками: Найим Қосимов

ВАР: Аҳрол Рисқуллаев

АВАР: Зилола Раҳматова

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Гол: 1:0 — 13, Файзуллобек Жуманқўзиев, 1:1 — 53, Аҳмадилло Муқумжонов, 1:2 — 56, Отабек Жўрақўзиев (Нодир Абдихолиқов), 1:3 — 69, Алишер Одилов (Аҳмадилло Муқумжонов), 2:3 — 83, Гиорги Кухианидзе (пенальти), 2:4 — 88, Муҳсин Бозоров.

"Қизилқум": 12.Робертс Озолс, 7.Даврон Анваров, 8.Гиорги Кухианидзе, 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 17.Муҳаммадали Ғиёсов (79.Диёр Рахматиллоев, 76), 23.Самандар Шукуруллаев, 25.Азизбек Усмонов (10.Элгужа Лобжанидзе, 46), 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 71.Жамолиддин Убайдуллаев (4.Илҳом Ваҳобов, 59), 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (22.Шаҳзод Раҳматуллаев, 76).

Захира: 1.Ҳумоюншоҳ Сайётов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 14.Файзулла Қамбаров, 37.Шерзод Файзиев, 99.Асадбек Асадов.

"Олимпик": 99.Эдем Неманов, 2.Саидазамат Мирсаидов, 7.Иброҳим Ибрагимов, 8.Нодир Абдихолиқов (16.Риан Исламов, 84), 10.Фаррух Мухторов (21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 64), 11.Отабек Жўрақўзиев (15.Муҳсин Бозоров, 84), 18.Акбар Абдирасулов (22.Шаҳзод Тоиров, 46), 19.Аҳмадилло Муқумжонов, 23.Абдурауф Бўриев, 37.Алишер Одилов (9.Асадбек Жўрабоев, 90), 44.Асад Раҳимжонов.

Захира: 32.Жаҳонгир Бўриев, 17.Жалолиддин Содиқов, 64.Самандар Қодиров, 70.Муҳаммадбобир Мўйдинов.

Огоҳлантиришлар: Иброҳим Ибрагимов (25), Муҳаммадали Ғиёсов (41), Акаки Шулая (41), Аҳмадилло Муқумжонов (66).

Четлатиш: Акаки Шулая (51, 2СК)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

88. ГОЛ! Бир неча дақиқа аввал майдонга туширилган Муҳсин Бозоров "Қизилқум" ҳимоясидаги палапартишликдан фойдаланган ҳолда рақиб дарвозасини ишғол қилди!

84. "Олимпик"да икки ўзгариш бўлди.

83. ГОЛ! Гиорги Кухианидзе 11 метрли нуқтадан Эдем Неманов қўриқлаётган дарвозанинг марказига аниқ зарба йўллади!

80. "Олимпик" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Мирсаидов Кухиниадзега нисбатан қўполлик ишлатди деб топилди. Ҳакам ВАР билан суҳбатлашди ва қарорини ўзгартирмади.

76. "Қизилқум" иккита ўзгаришга қўл урди.

75. "Олимпик" футболчисининг зарбасига аниқлик етишмади.

69 ГОЛ! Ҳимоячидан тўпни қабул қилиб олган Алишер Одилов "Қизилқум" дарвозасини ишғол қилиб, таблодаги ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

67. Мезбонларда хавфли вазият юзага келди.

66. Муқумжонов Жўманқўзиевга нисбатан қўполик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

64. "Олимпик"да ўзгариш содир бўлди.

59. "Қизилқум" таркибида ўзгариш рўй берди.

56. ГОЛ! "Олимпик"дан камбэк! Жўрақўзиев "Қизилқум" ҳимоячиларини чалғитган ҳолда рақиб дарвозасининг пастки ўнг бурчагига тўпни жойлаб қўйди!

53. ГОЛ! Аҳмадилло Муқумжонов ўткир бурчакдан жарима зарбасини "Қизилқум" дарвозаси томон аниқ йўллади!

51. Акаки Шулая "Олимпик" футболчисига нисбатан қўполлик ишлатгани учун ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточка билан жазоланиб, майдонни тарк этди.

47. Муқимжоновнинг пасидан кейин Жўрақўзиев рақиб дарвозасини ишғол қилганди, ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганини маълум қилганди. Шунга қарамай, ВАР ишга тушди. Бироқ ҳакамнинг қарори ўзгармади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Иккала жамоа таркибида биттадан ўзгариш рўй берди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+1. ЗАРБА! Шулаянинг бурчакдан узатган тўпига Ғиёсов бош билан зарба йўллади, Неманов тўпни қайтарди.  

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

41. Муҳаммадали Ғиёсов ва Акаки Шулая ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

40. ЗАРБА! Жуманқўзиев "Олимпик" жарима майдонининг чап бурчагидан кучли зарба йўллади, аммо тўп йўналиши ноаниқ кўриниш олди.

36. Шулаянинг жаримадан йўллаган зарбасини жамоадоши Ғиёсов бели билан қайтарди.

35. "Олимпик" футболчилари хавфли ҳужум ташкиллаштирди, аммо Раҳимжоновнинг зарбаси ўз шеригига тегиб қайтди.

33. ЗАРБА! Шулаянинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Неманов қайтарди.

29. Бўриевга нисбатан Ғиёсов фоль ишлатди.

25. Иброҳим Ибрагимов Шукуруллаевнинг юзига уриб юборгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

22. Мухторов яна бир тўқнашувда иштирок этди, бу сафар Кухианидзе унга нисбатан хавфли ҳаракат амалга оширди.

19. Фаррух Мухторов ҳужумда "Қизилқум" футболчисига нисбатан фоль ишлатди.

13. ГОЛ! Шулаянинг ён чизиқдан узатган тўпини Жуманқўзиев "Олимпик" дарвозасига жойлаб қўйди!

12. Рақиб хатосидан фойдаланган "Қизилқум" футболчиларининг ҳужуми Жўрабековнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

11. "Қизилқум" ҳимоячиси жамоадоши Шулаяни рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чорлаганди, аммо Неманов ўз вақтида тўпга чиқди.

6. "Олимпик" футболчиларининг дастлабки ҳужуми зарба билан якунланди, аммо "Қизилқум" ҳимоячилари бу уринишга блок қўйишди.

3. Майдон марказида рақиб футболчиси билан тўқнашув натижасида "Қизилқум" сардори шикастланди. Унга майдон ташқарисида тиббий ёрдам кўрсатилади.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Қизилқум" футболчилари қизил, "Олимпик" ўйинчилари оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика