UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  0 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  8 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  1 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  63 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  31

Суперлига. "Насаф" Қаршида "Қизилқум" устидан қийин ғалабага эришди Янгиликлар

Суперлига. "Насаф" Қаршида "Қизилқум" устидан қийин ғалабага эришди

Суперлига 2-туридан ўрин олган "Насаф" – "Қизилқум" учрашуви якунига етди.

Суперлига

3-тур

Насаф

Алибек Давронов - 18', Муродбек Раҳматов - 42'

Суперлига. 3-тур

16/03/2024, 19:00

1
:
2
Тугади

Қизилқум

Акаки Шулая - 64'

45'
90'
18'  Алибек Давронов
42'  Муродбек Раҳматов
42'  Акмал Мозговой
47'  Марко Станоевич
56'  Муродбек Раҳматов
61'  Марко Станоевич (Жавоҳир Сидиқов)
61'  Виктор Да Сильва (Темур Чогадзе)
61'  Зоран Марушич (Бобир Абдихолиқов)
65'  Шароф Муҳитдинов (Шерзод Насруллаев)
65'  Муродбек Раҳматов (Ғолиб Ғайбуллаев)
89'  Ойбек Бозоров
18'  Илҳом Ваҳобов
46'  Даврон Анваров (Гиорги Кухианидзе)
46'  Диёр Раҳматиллоев (Жамолиддин Убайдуллаев)
64'  Акаки Шулая
64'  Самандар Шукуруллаев
83'  Илҳом Ваҳобов

"Насаф" – "Қизилқум" 2:1 

Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00

Голлар: Алибек Давронов 18', Мурод Раҳматов (Акмал Мозговой) 42' – Акаки Шулая (Самандар Шукуруллаев) 64'

Бош ҳакам: Абдурашид Хубойберганов

Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов

Захира ҳаками: Турғун Жумабоев

VAR: Раҳимбек Каримов

AVAR: Ришат Нугманов

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев

Комиссар: Даврон Иброҳимов

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 6.Мурод Раҳматов (5.Ғолиб Ғайбуллаев, 65), 7.Акмал Мозговой, 14.Шароф Муҳитдинов (34.Шерзод Насруллаев, 65), 20.Виктор Да Силва (30.Темур Чогадзе, 61), 22.Игорь Голбан, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Зоран Марушич (10.Бобир Абдихолиқов, 61), 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (с) (9.Жавоҳир Сидиқов, 61).

Захира: 91.Зафар Сафоев, 8.Зафармурод Абдирахматов, 21.Дониёр Нарзуллаев, 44.Шаҳзод Акрамов.

"Қизилқум": 12.Робертс Озолс, 4.Илҳомжон Ваҳобов, 7.Даврон Анваров (8.Гиорги Кухианидзе, 46), 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 23.Самандар Шукуруллаев, 25.Азизбек Усмонов (с), 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 37.Шерзод Файзиев, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев, 79.Диёр Рахматиллоев (71.Жамолиддин Убайдуллаев, 46).

Захира: 1.Хумоюншох Сайётов, 9.Хумоюн Абдуалимов, 14.Файзулла Қамбаров, 22.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 28.Акмал Музаффаров, 29.Салоҳиддин Турсунов, 99.Асадбек Асадов.

Огоҳлантиришлар: Илҳомжон Ваҳобов (18), Марко Станоевич (47), Мурод Раҳматов (56), Ойбек Бозоров (89).

Четлатиш: Илҳомжон Ваҳобов (икккинчи сариқ, 83).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+3. Зарбаааа! Уууух! Жамолиддин Убайдуллаевнинг жарима майдончаси ичидаги кучли зарбасига аниқлик етишмай қолди. Даҳшаааат! 

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшилди. 

89. Ойбек Бозоров Гиорги Кухианидзени йиқитгани учун огоҳлантириш олди. 

87. Зарбааа! Шулаянинг пасидан сўнг Кухианидзе ерлатиб зарба йўллади, аммо бу зарба Неъматов томонидан бартараф қилинди. 

83. Илҳом Ваҳобов дарвозабонга халақит қилгани боис иккинчи бор огоҳлантирилди ва бу қизил карточка дегани эди. 

80. Ууух! Шаҳбоз Жўрабеков қанотдан ичкарига кириб борди ва бурчакдан зарба йўллади, зарба хавфли, аммо ноаниқ чиқди.  

78. Акмал Мозговой ҳужумчини бирга-бир вазиятга олиб чиқмоқчи бўлди, бироқ Роберт Озолс сергак турганлигини кўрсатиб, тўпни узоқлаштирди. 

74. Зарба! Акаки Шулаянинг қойилмақом пасидан сўнг Шерзод Файзиев тўпни трибуна сари тепди... 

70. Шуҳрат Муҳаммадиевнинг қанотдан оширган пасидан сўнг тўп Насруллаевга қадар етиб келди, унинг ўнг оёқдаги зарбаси дарвозабонга қийинчилик туғдирмади. 

65. "Насаф"да 2 та ўзгариш: Раҳматов ўрнига Ғайбуллаев, Муҳитдинов ўрнига Насруллаев ўйинга қўшилди.

64. ГОЛ! Акаки Шулая ҳимояни ёриб кириб, ўткир бурчакни нишонга олди – 2:1!

61. "Насаф"да 3 та алмаштириш: Марушич ўрнига Абдихолиқов, Да Силва ўрнига Чогадзе, Станоевич ўрнига Сидиқов майдонга тушди. 

60. Ууух! Шулаянинг узатмасидан кейин Кухианидзе тўпга улгурмай қолди, акс ҳолда хавфли ҳолат юзага келарди.  

56. Мурод Раҳматов Азизбек Усмоновга нисбатан қоидани бузгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

55. Зарбааа! Шулаянинг ҳаводан оширган тўпини Жуманқўзиев бош билан дарвозага йўналтиришга уринди, аммо ноаниқ. 

54. Раҳматовнинг узатмасидан сўнг Да Силва қулай позицияга чиқиб борди, бироқ ҳимоячилар ўз вақтида хавфни бартараф этишди. 

51. Зарбааа! Да Силванинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

47. Марко Станоевич қўполлик ишталгани учун огоҳлантирилди. 

46. "Қизилқум"да 2 та ўзгариш: Анваров ўрнига Кухианидзе, Рахматиллоев ўрнига Убайдуллаев туширилди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 2:0. Танаффус! 

45+3. Уууух! Даҳшааат! Зоран Марушич бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, ноаниқ зарба йўллади ва қулай имкониятни кўкка совурди. 

45. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

42. ГОЛ! Акмал Мозговойнинг узун пасидан кейин Мурод Раҳматов бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, дарвозабоннинг устидан тўпни ошириб қўйди – 2:0!

39. Алибек Давронов бироз ноқулай йиқилгани учун унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

35. Шуҳрат Муҳаммадиев Азизбек Усмоновга нисбатан қўполлик ишлатди, навоийликлар сардори қаршиликларнинг тажрибали футболчисидан норози. 

32. "Қизилқум" анча фаол ҳаракат қилмоқда, бироқ пас билан боғлиқ камчиликлар жамоага халақит қиляпти.  

30. Зарба! Шаҳбоз Жўрабековнинг қанотдан йўллаган зарбаси сал ноаниқ кетди. 

25. Акаки Шулая чап қанотдан ҳужумга ўтиб, ҳимоячи билан тўқнашиб кетди ва йиқилди, ҳакам ҳеч қандай қоидабузарлик йўқлигини таъкидлади. 

22. Зарба! Шулаянинг жарима орқали олисдан йўллаган зарбасидан кейин Абдувоҳид Неъматов тўпга эга чиқди. 

18. ГОЛ! Виктор Да Силва жарима майдончаси ичида фаоллик кўрсатиб, кетма-кет зарбаларга муаллифлик қилди, ҳимоячилардан қайтган тўпни эса Алибек Давронов кучли зарбаси орқали дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 1:0! 

18. Илҳом Ваҳобов Мурод Раҳматовни чалди ва сариқ карточка олди. 

16. Алибек Давронов Жуманқўзиевнинг зарбасидан кейин йиқилиб тушди, бироз ўтиб ҳакам ўйинни тўхтатди ва айбдор жабрланувчидан узр сўради. Давом этамиз. 

14. Зарба! Муҳитдиновнинг ҳаволитиб амалга оширган узатмасидан сўнг Марушич бош билан зарба берди, тўп дарвозабоннинг қўлида ва офсайд. 

13. Ойбек Бозоров чап қанотда Акаки Шулая томонидан йиқитилди, фоль. 

12. Виктор Да Силва майдон марказида тўпни зўр қабул қилиб олди ва Марушични қулай вазиятга олиб чиқиш илинжида сал кучли пас бериб юборди... 

9. "Насаф" қарши ҳужумга ўтди, бироқ Ойбек Бозоров Да Силва билан "девор" услубида ўйнайман деб адашди, нариги қанотда Марушич қулай вазиятга чиқиб бораётганди...

8. Алибек Давронов ўнг қанотда тезлик олган Акаки Шулаяни қоида бузиш эвазига йиқитди. 

3. Зоран Марушичнинг узатмасидан сўнг Озолс тўпни қайтарди, сўнг ҳимоячилар уни узоқлаштиришди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув 19:00 да старт олади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика