UZ

Сўнгги янгиликлар

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Суперлига. Ўз уйида меҳмон бўлган "Сурхон" "Машъал" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлига. Ўз уйида меҳмон бўлган "Сурхон" "Машъал" билан дуранг ўйнади

Теглар :  МашъалСурхон
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Машъал" - "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтди.

“Машъал” — “Сурхон” 0:0 (ТУГАДИ)

26.04.2025. 19:00

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Самандаров, Амал Султонов

Захира ҳаками: Маъруф Тиллоев

Назоратчи: Рустам Бобомуродов

ВАР: Никита Мустафин

АВАР: Шоҳнур Йўлдошев

Комиссар: Абдулбосит Валихонов

"Машъал": 1. Умиджон Ҳамроев, 5. Самандар Очилов, 6. Жавоҳир Абдуалимов, 8. Сардор Абдураимов (19. Ислом Шарипов,63),  17. Анвар Муродов ( 37. Шерзод Файзиев, 90+3) 10. Ҳумоюн Муртозаев ( 30. Шоҳназар Норбеков, 81), 15. Муҳаммадали Алиқулов, 22. Нуржаҳон Музаффаров, 24. Авазхон Маматхўжаев, 28. Эргаш Исмаилов, 96. Иброҳим Нўъмонов

Захира: 35. Достонбек Тўхтабоев, 2. Мудасиру Салифу, 7. Исломбек Баратов,18. Дилшод Раҳматуллаев, 34. Шаҳбоз Жўраев, 

"Сурхон": 1. Артём Потапов, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 5. Жамалиддин Хожаниязов, 6. Беҳзод Шамсиев, 7. Достонбек Турсунов, 9. Кирилл Колосниченко (99. Суннатилла Поёнов, 65), 19. Муҳаммад-Али Абдураҳмонов (11. Абдуғафур Ҳайдаров, 65), 24. Шерзоджон Комилов (, 18. Нодирбек Абдухаликов, 57), 66. Беҳрўз Шайдулов, 77. Асадбек Каримов ( 27. Асилбек Жумаев, 57), 88. Дмитрий Кратков (15. Диёр Рамазонов, 89)

Захира: 86. Даврон Мерганов, 2. Беҳрузжон Каримов, 14. Сарвар Абдуҳамидов,  26. Беҳруз Шукуруллаев,

Огоҳлантириш: Жамалиддин Хожаниязов ("Сурхон") 59

ЯНГИЛАШ

90+4. Учрашув якунланди. 

90+3. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Анвар Муродов ўрнига Шерзод Файзиев тушди. Асрор Алиқулов ҳимояни кучайтирди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ЗАРБА. Суннатиллоҳ Ҳамиджоновнинг зарбасини Умиджон Ҳамроев қайтарди. 

89. ЎЗГАРИШ. "Сурхон", Дмитрий Кратков ўрнига Диёр Рамазонов тушди.

87. ЗАРБА. "Сурхон" футболчиси Нодирбек Абдухаликовнинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. 

83. ЗАРБА. "Машъал"нинг тезкор ҳужумини Анвар Муродов зарба билан тугатди. Зарба дарвоза  тўсинига тегди. Ўйиндаги энг, энг кескин хавфли вазият. 

81. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Ҳумоюн Муртозаев ўрнига Шоҳназар Норбеков тушди. 

79. ЗАРБА. "Машъал" дарвозабони Умиджон Ҳамроев "Сурхон" футболчисининг жаримадан йўллаган зарбасини қийинчилик билан қайтарди. 

78. Чироқ ёнди. Ўйин давом эттирилади. 

70. ТЎХТАЛИШ. Термиздаги аренада чироқ ўчиб қолди. Ҳакам ўйинни тўхтатди. 

65. ЎЗГАРИШ. "Сурхон", Муҳаммад-Али Абдураҳмонов ўрнига Абдуғафур Ҳайдаров, Кирилл Колосниченко ўрнига Суннатилла Поёнов тушди. 

59. ОГОҲЛАНТИРИШ. Жамалиддин Хожаниязов, "Сурхон"

58. Ҳозиргина захирадан тушган Жумаев "Машъал" ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қилди. Охирги ҳаракатларга аниқлик етишмади. 

57. ЎЗГАРИШ. "Сурхон" Асадбек Каримов ўрнига Асилбек Жумаев, Шерзод Комилов ўрнига Нодир Абдухаликов тушди. 

54. ЗАРБА. "Сурхон"дан рақиб дарвозаси томон уюштирилган навбатдаги хавфли ҳужум. Суннатиллоҳ Ҳамиджоновнинг якуний зарбаси ноаниқ чиқди. 

51. ЗАРБА. Муҳаммад-Али Абдураҳмоновнинг зарбаси кескин тус олди. У жарима майдончаси ичига кириб зарба йўллаганди. 

48. "Машъал"нинг тезкор ҳужуми зарба билан якунланмади. Зарба беришга уриниш қилган Сардор Абдураимовнинг ҳаракатларини "Сурхон" ҳимоячиси қайтарди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 



45+1. Биринчи бўлим якунланди. 

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

41. ЗАРБА. Асадбек Каримов жарима майдончаси ичида зарба берди. Умиджон Ҳамроев қийин ва мураккаб зарбани қайтарди. 

36. ЗАРБА. "Машъал"нинг кам сонли ҳужумларидан бири хавфли чиқди. Муртозаев жарима майдончаси ичига кириб зарба берди. Потапов зарбани қайтарди. 

30. Термизликлар бугун жуда кўп бурчак зарбаларини амалга оширмоқда. Ҳозирча бари самарасиз кетмоқда.

25. ЗАРБА. Колесниченконинг зарбаси ноаниқ чиқди. 

23. Ўйин "Сурхон" жамоаси назорати остида ўтмоқда. Бироқ жарима майдончаси ичида кескинлик етишмаяпти.

17. ЗАРБА. Колосниченконинг зарбасини муборакликлар посбони Умиджон Ҳамроев ушлаб олди. 

10. ЗАРБА. Яна майдон эгалари ҳужумга ўтди. Бу сафар Кратковнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

5. ЗАРБА. Кирилл Колесниченконинг зарбаси ноаниқ кетди. 

Ўйинга старт берилди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- Учрашув 19:00да бошланади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика