UZ

Сўнгги янгиликлар

18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  0 18:02Суперлига. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  7 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  5 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  5 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  2 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  7

Суперлига. "Локомотив" - "Қўқон-1912" 1:1 ёхуд Нивалдо "калла қўйди" Янгиликлар

Суперлига. "Локомотив" - "Қўқон-1912" 1:1 ёхуд Нивалдо "калла қўйди"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижаси ва энг асосий вазиятларни кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

Учрашув бошланди. 8-дақиқада Жавоҳир Сидиқов рақиб жарима майдони ичида йиқитилди, Махарадзе қоида бузди. Бош ҳакам белгилаган пенальтини Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга ошириб ҳисобни очди - 0:1.

17-дақиқада Марат Бикмаев яқин масофадан тўпни дарвозага тўғрилаб юборди - 1:1. 

21-дақиқада Бикмаевнинг зарасини Ўткир Юсупов қайтарди. 27-дақиқада Марат Бикмаев белгиланган жарима тўини амага оширди, Ўткир Юсупов ажойиб сейв намойиш этди. 29-дақиқада ҳам Ўткир Юсупов ажойиб сейв намойиш этди.

Биринчи тайм тугади.

67-дақиқада Санжар Шоаҳмедовнинг кучли зарбаси жуда хавфли лекин ноаниқ чиқди.

76-дақиқада Сардор Мирзаев бирга бир вазиятга чиқиб борди, Юсупов жамоасини қутқарди. 77-дақиқада Сардор Рашидов рақиб жарима майдони ичида йиқилди, бош ҳакам пенальти деди, аммо қанот ҳаками бу вазиятда Ўткир Юсупов бу вазиятда тўпни тепиб юборанини айтиб пенальтини бекор қилди. 

84-дақиқада Сардор Мирзаевнинг боши билан йўллаган зарбасини Юсупов қайтарди. Кейинги дақиқада Носир Отақўзиев бирга бир вазиятда ноаниқ зарба берди. 86-дақиқада Нивалдо 3 метрдан зарба берди, бу сафар ҳам Ўткир Юсупов қаҳрамонлик кўрсатди. 

90-дақиқада Нивалдо ҳакамлар билан тортишгани учун қизил карточка олди. Бунга чидай олмай бразилиялик футболчи Ўткир Юсуповнинг юзига боши билан зарба берди. 

Ўйин тугади. 


Локомотив

Суперлига. 5-тур

07/04/2018, 18:00

1
:
1
Тугади

Қўқон-1912

Мурод Холмуҳамедов - 8', Александр Мерзляков - 17'

45'
90'
32'  Садриддин Абдуллаев (Сардор Рашидов)
35'  Олег Зотеев
85'  Сардор Рашидов (Ҳусниддин Ғофуров)
90'  Нивалдо
8'  Мурод Холмуҳамедов
8'  Жавоҳир Сидиқов
16'  Қувондиқ Рўзиев
17'  Александр Мерзляков
25'  Марко Милич
35'  Муҳаммаданас Ҳасанов
55'  Ойбек Рустамов (Суҳроб Бердиев)
60'  Муҳаммаданас Ҳасанов (Милан Спремо)
66'  Баҳодир Пардаев (Носирбек Отақўзиев)
66'  Носирбек Отақўзиев


5-тур
18:00 - “Локомотив” – “Қўқон-1912” 1:1
7 апрель 2018. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 3123 томошабин.
Ҳакамлар:
В.Коваленко (Тошкент), Р.Шояхметов (Тошкент), А.Пўлатов (Тошкент), А.Худойберганов (Тошкент).
Назоратчи – А.Попов (Тошкент).
Комиссар – Б.Маметов.

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов 8 пенальти, - 0:1 (Жавоҳир Сидиқов). Марат Бикмаев 17, - 1:1.

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 6.Нивалдо, 7.Садриддин Абдуллаев (27.Сардор Рашидов, 32) (19.Ҳусниддин Ғофуров, 85), 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 88.Игорь Йелич
Захира: 12.Маъмур Икромов, 4.Бобурбек Йўлдошев, 8.Шерзод Каримов, 14.Азиз Омонов, 18.Фарҳод Бекмуротов, 77.Диёр Туропов, 99.Чо Сук Жаэ

"Қўқон-1912": 1.Ўткир Юсупов, 5.Ғиёс Комилов, 10.Жавоҳир Сидиқов, 15.Ойбек Рустамов (19.Суҳроб Бердиев, 55), 17.Қувондиқ Рўзиев, 18.Баҳодир Пардаев (9.Носирбек Отақўзиев, 66), 22.Мурод Холмуҳаммедов, 23.Александр Мерзляков, 55.Дарко Гожкович, 65.Марко Милич, 96.Муҳаммаданас Ҳасанов (95.Милан Спремо, 60)
Захира: 21.Музаффар Абдуллаев, 7.Жамшид Ҳасанов, 14.Аваз Маматхўжаев, 29.Игорь Таран.

Огоҳлантиришлар: Қувондиқ Рўзиев 16, Марко Милич 25, Олег Зотеев 35, Муҳаммаданас Ҳасанов 35, Носирбек Отақўзиев 66,

Четлатиш: Нивалдо 90.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика