UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  1 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  0 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  11 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  8 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0

Суперлига. "Локомотив" дербида "Бунёдкор"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Локомотив" дербида "Бунёдкор"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 24-тури доирасидаги "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйиннинг 3-дақиқасида майдон эгалари ҳисобни очишди. Олег Зотеев чап қанотдан тўпни жарима майдони ичига оширди, Абдухолиқовнинг биринчи зарбасини Султонов қайтарди, иккинчи зарба эса голга айланди - 1:0.

29-дақиқада Хуршид Ғиёсов "Локомотив" жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Равшан Эрматов бу вазиятда пенальти йўқ деб топди.

34-дақиқада Иброҳимовнинг зарбасини Ғиёсов дарвозага тўғрилаб қўйди - 1:1. 

39-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқовнинг урган голи инобатга олинмади. У офсайдда қолиб кетганди.

41-дақиқада Олег Зотеевнинг зарбасини рақиб посбони қайтарди. 

43-дақиқада Ҳусниддин Ғофуров бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. 

50-дақиқада Муҳаммадиев-Махарадзе комбинациясини Ҳусниддин Ғофуров гол билан якунлади - 2:1.  

59-дақиқада "Локомотив" бурчак зарбасини амалга оширди. Ҳаводан оширилган тўпга Шуҳрат Муҳаммадиев эга чиқди. У тўпни Йеличга узатди. Игорь эса Тўхтахўжаевга пас оширди. Ҳимоячининг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

71-дақиқада Абдулла Абдуллаевнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди, кейинги ҳужумда Игнатий Нестеров қаҳрамонлик кўрсатди. 

79-дақиқада Жавлон Иброҳимовнинг зарбаси ноаниқ кетди.

84-дақиқада "Бунёдкор"нинг хавфли ҳужуми, Филипп Райевацнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.


Локомотив

Темурхўжа Абдухолиқов - 3', Ҳусниддин Ғофуров - 50'

Superliga 1-6. 24-тур

23/09/2018, 18:00

1
:
2
Тугади

Бунёдкор

Хуршид Ғиёсов - 34'

45'
90'
3'  Темурхўжа Абдухолиқов
50'  Ҳусниддин Ғофуров
50'  Кахи Махарадзе
34'  Хуршид Ғиёсов
34'  Жавлон Иброҳимов



Суперлига / 24-тур
23 сентябрь,  якшанба
18:00 - “ЛОКОМОТИВ” – “БУНЁДКОР” 2:1
Ҳакамлар: 
Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Абдурашид Ҳудойберганов.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар: Александр Давиденко.

Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов 3, - 1:0. Хуршид Ғиёсов 34, - 1:1 (Жавлон Иброҳимов). Ҳусниддин Ғофуров 50, - 2:1 (Кахи Махарадзе).

"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе (77. Диёржон Туропов, 80), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 33. Олег Зотеев, 55. Анзур Исмоилов, 9. Икром Алибоев, 88. Игорь Йелич, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 22. Санжар Шоаҳмедов, 19. Ҳусниддин Ғофуров (14. Азиз Амонов, 63), 11. Темурхўжа Абдухолиқов (74. Алишер Шоғуломов, 75).
Захира: 12. Маъмур Икромов, 23. Идрис Бикмайкин, 21. Николай Погребняк, 86. Бобур Эргашев, 80. Фарруҳ Иброҳимов, .

"Бунёдкор": 32. Сухробжон Султонов, 2. Рустамжон Ашурматов, 4. Акрамжон Комилов, 5. Дилшод Жўраев, 7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 8. Жовлон Иброҳимов, 9. Шахзодбек Нурматов (99. Филипп Райевац, 71), 11. Муроджон Тошматов, 18. Сардор Собирхўжаев, 30. Хуршид Ғиёсов (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 83), 44. Миржамол Қосимов (10. Абдулла Абдуллаев, 63).
Захира: 25. Муроджон Зухуров, 3. Исломжон Қобилов, 13. Санжар Қодирқулов, 15. Фарруҳ Икромов, 20. Мирғиёс Сулаймонов, 77. Азизбек Ҳайдаров


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика