UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  16 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  16 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  3 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  5

Суперлигага ким чиқади? "Андижон", "Машъал", "Сурхон" ёки "Истиқлол", балки "Динамо"? Янгиликлар

Суперлигага ким чиқади? "Андижон", "Машъал", "Сурхон" ёки "Истиқлол", балки "Динамо"?

2019 йил қуйи лигадан элит лигага тўғридан-тўғри чиқадиган жамоа номини билишимизга ҳам оз қолди. Яна 6та турдан сўнг ПРО Лига ғолибига ойдинлик киритамиз.

Ҳозирча бу ердаги кураш жуда ҳам қизғин кечаяпти. Очколар деярли бир хилда. "Сурхон", "Машъал" ҳамда "Андижон" биринчи ўрин учун кураш олиб бораётган бир паллада, анча ортда қолиб кетган "Истиқлол", юқоридаги триони кўплаб очколарни йўқотишидан унумли фойдаланиб қолди. Ҳозир улар 48 очко билан тўплар нисбатига кўрагина учинчи ўринда турибдилар. Бу тўртлик кейинги 6та тур давомида ўзаро ўйнашларини инобатга олсак, интрига ҳали давом этишини башорат қилишимиз мумкин. Тақвимнинг қолган қисми "Сурхон" ва "Истиқлол" учун қулайроқ. Уларни 2та жиддий ўйин кутиб турибди. Шулардан бири ўз уйларида, бири сафарда бўлади. "Машъал" ва "Андижон" эса 3та жиддий рақиб билан тўқнаш келадилар. "Андижон"га бироз осонроқ бўлади. 2таси билан уйда ўйнайди. "Машъал" эса аксинча қийин 6 очкони Фарғона ва Сурхондарёда ютиб олиши лозим бўлади.

Бу ўйинларда мураббийлар катта планга чиқадилар. Қай бир мураббий жамоани ўйинга жиддий тайёрлай олса маррага биринчи бўлиб етиб келиши аниқ. Агар ПФЛ ўз принципига содиқ қолса! Ҳамма гап шу ерда. ПФЛ ва ЎФА томондан учриётган гап сўзлардан кейин "Машъал" ва "Истиқлол" жамоалари ўйга тушдилар. Агар Самарқанд ва Андижонга катта футбол қайтариш нияти ростан амалга ошса, "Машъал"ни йил бўйи қийналиб турнир жадвалида юқори ўринни эгаллаши бир пул бўлади. Пойтахтга учта жамоа ортиқчалик қилаётган бир пайтда, Фарғона вилоятига ҳам учта жамоа сиғмаса керак, бу эса "Цементчи"нинг тақдири "Истиқлол"га ҳам тушишидан далолат. Балки "Динамо" кучлилар лигасига қайтар, гарчанд тўртликка кирмасада. Чунки йил бошида улар мағлублар қаторида бўлмасаларда кучлилар сафини тарк этган эдилар.

Шунинг учун ҳам ПФЛ ўз принципида қаттиқ туриши керак ва регламентга амал қилиши лозим. Агар бу йил ҳам регламентга амал қилинмаса, келаси йили бирон клуб Про Лигага қизиқиш билдирмаслиги мумкин.

Шаҳсан бизга бу йилги ПРО Лига жуда ёқаяпти.


ПРО Лига 26-турдан кейинги ҳолат


Вилоят жамоаларида бўлаётган қизиқ янгиликларни оммага тақдим этишни истаганлар ТЕЛЕГРАМ каналимизга мурожаат қилинг - CHAMPIONAT.ASIA


Қуйида Суперлига ҳаракатида бўлган жамоаларнинг кейинги ўйинларининг тақвимини тақдим қиламан.


«Андижон» жамоасининг қолган ўйинлари
«Андижон» - «Орол»
«Шўртан» - «Андижон»
«Андижон» - «Сурхон»
«Хоразм» - «Андижон»
«Андижон» - «Истиқлол»
«Машъал» - «Андижон»

«Машъал» жамоасининг қолган ўйинлари
«Сурхон» - «Машъал»
«Истиқлол» - «Машъал»
«Машъал» - «Хоразм»
«Машъал» - «Динамо»
«Норин» - «Машъал»
«Машъал» - «Андижон»

«Сурхон» жамоасининг қолган ўйинлари
«Сурхон» - «Машъал»
«Динамо» - «Сурхон»
«Сурхон» - «Норин»
«Андижон» - «Сурхон»
«Сурхон» - «Орол»
«Шўртан» - «Сурхон»

«Истиқлол» жамоасининг қолган ўйинлари
«Хоразм» - «Истиқлол»
«Истиқлол» - «Машъал»
«Динамо» - «Истиқлол»
«Истиқлол» - «Норин»
«Андижон» - «Истиқлол»
«Истиқлол» - «Орол»


Андижондан Жасур Ҳайдаров "CA" учун

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика