UZ

Сўнгги янгиликлар

13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  0 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   6 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  2 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  13 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  7 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  38 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  5 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  5 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  35

Суперлига. "Капитан"дан дебют гол Янгиликлар

Суперлига. "Капитан"дан дебют гол

Суперлиганинг 22-турида Қаршида меҳмон бўлган "Металлург" минимал ҳисобда мағлуб бўлди.

Кўпчилик бу ўйинни қизил карточка ва голга айланмаган пенальти орқали эслаб қолса керак. Лекин "Марказий" ўйингоҳда содир бўлган энг эътиборли воқеа бу эмас. Бекободликларга қарши баҳсда "Насаф" сардори жамоа либосидаги илк голини урди. Сезганингиздек, гап Шерзод Аъзамов 2017 йилнинг ёзида "Пахтакор"га ўтиб кетгач, Ғузорнинг "Шўртан"идан Қаршига кўчган Умар Эшмуродов ҳақида кетяпти.

28 ёшли ҳимоячи Мақсуд Каримов жамоани тарк этганидан кейин (2019 йил) "Насаф" сардорига айланган эди. Унинг "аждарлар" таркибида Суперлигада гол уриши учун 104 ўйин керак бўлди.

Бевосита учрашувга тўхаталадиган бўлсак, Қарши шаҳри жамоаси мавсумдаги 12-ғалабасини тантана қилди. Бу ўз-ўзидан "Металлург"нинг жорий йилдаги 15-мағлубиятига айланди (Суперлигадаги энг ёмон кўрсаткич).

Ўзаро ўйинлар тарихи (Ўзбекистон чемпионати)

Насаф: 30 ғалаба, 6 дуранг, 12 мағлубият

Металлург: 12 ғалаба, 6 дуранг, 30 мағлубият

Тўплар нисбати — "Насаф" 79:38 "Металлург"

Мазкур ўйиндан кейин Рўзиқул Бердиев шогирдларининг ғалабали серияси 5 та ўйинга етди. "Металлург" эса қаторасига 4-ўйинда ҳам мағлубиятга учради.

Реванш олинди. Олмалиқдаги "жанг" ҳақида қизиқ маълумотлар

Муаллиф :
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика