«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум

Khoja
27 апр 2024, 13:07
«Байер»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Флориан Вирцнинг келажаги маълум.

«Бавария» томонидан жиддий қизиқишга қарамасдан 20 ёшли футболчи фаолиятини яна бир йил «Байер»да ўтказади.

Маълумот учун, Флориан Вирц жорий мавсум 43 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 17 та гол ва 19 та голли узатма бор.

Унинг трансфер нархи тахминан 110 миллион еврога баҳоланмоқда. Флориан Вирцнинг амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф