UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  0 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  5 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  4 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  8 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  12 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  19 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  3 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   5

Суперлига футболчилари ЕЧЛ финалчиларини тахмин қилди Янгиликлар

Суперлига футболчилари ЕЧЛ финалчиларини тахмин қилди

Бугун Европа Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашувларига старт берилади.

Яшил майдон қироллари бўлмиш футболчиларнинг фикрлари доимо мухлислар учун қизиқиш уйғотади. Айниқса, Европанинг энг нуфузли турнирлардан бири – Чемпионлар лигаси финалига қайси жамоалар етиб бориши борасидаги тахминлар барчанинг диққат марказида бўлади. Ўзбекистон Суперлигасида тўп тепаётган футбол юлдузлари ҳам бу жараёндан четда қолишмади. Улар ўз тажрибалари, жамоаларнинг ҳозирги спорт формаси ва ўйин услубларига таянган ҳолда Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи баҳсида майдонга тушиши мумкин бўлган эҳтимолий жамоалар ҳақида ўз фикрларини билдиришди. Қуйида уларнинг қизиқарли ва баъзан кутилмаган тахминлари билан танишишингиз мумкин.


Темурхўжа Абдухолиқов:

- Менимча, ҳамма кутган жамоалардан бири финалга чиқа олмайди. Балки "Интер"ни финалда кўрармиз.

Асадбек Раҳимжонов:

- Менимча, "Интер" ва ПСЖ финалга йўл олади.

Алишер Салимов:

- "Барселона" ва ПСЖ финалда ўйнашини хоҳлайман, сабаби икки кучли мураббийнинг тўқнашувини кўриш қизиқроқ.

Аслиддин Тоштемиров:

- "Барселона" ва ПСЖ финалда тўқнаш келади, деб ўйлайман. Сабаби, иккаласи принципал рақиб ҳисобланади. Қолаверса, улар ажойиб ўйин намойиш этишмоқда. 

Андро Гиоргадзе:

- Ўйлашимча, ПСЖ ва "Интер" финалга йўл олади.

Йосип Томашевич:

- "Барселона" ва ПСЖ финалга йўл олса керак.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика