UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  0 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  4 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  1 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  1 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  2 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  8 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   17 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  8 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2

Ҳужумларга бой бўлган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Ҳужумларга бой бўлган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Динамо" – "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.


Суперлига, 6-тур
"Динамо" – "Навбаҳор" 2:2
26 апрель 2019 йил. Самарқанд. "Динамо" стадион. 17:30
Ҳакамлар:
Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Комил Расулов.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Бекзод Арипов.
Голлар: Славко Лукич 25, - 1:0 (Азимжон Аҳмедов). Қадамбой Нурметов 35, - 1:1. Сардор Эминов 45, - 2:1. Александр Касьян 47, - 2:2 (Иван Соловьёв).
"Динамо": 1.Ботирали Эргашев, 2.Миркомил Лоқаев, 4.Ҳакимхон Аъламхонов, 6.Акмал Холмуродов, 7.Жасур Азимов (19.Санжар Баратов, 71), 11.Қадамбой Нурметов (14.Воҳид Шодиев, 67), 16.Бобур Қосимов, 20.Сирож Ҳамроев, 23.Сардор Эминов (9.Низомжон Норов, 89), 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 34.Шохрух Абдураҳмонов.
Захира: 12.Шоҳруҳбек Эшбўтаев, 5.Аваз Агалиев, 21.Дамир Темиров, 39. Максимилиан Фомин, 44.Дилмурод Каримов

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 5.Славко Лукич, 6.Остон Ўрунов (8.Шаҳзод Шайманов, 39), 7.Азимжон Аҳмeдов, 9.Иван Соловьeв (17.Элман Тагаев, 74), 11.Алeксандр Касьян (14.Баҳодир Насимов, 67), 15.Обид Жўрабоeв, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 30.Абдужамол Исроилов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 70.Аббосжон Ғуломов.
Захира: 23.Дилшод Ҳамроев, 25.Мирзоҳид Маматханов, 4.Азиз Ибрагимов, 29.Ҳожиакбар Юнусов, 55.Ғиёсжон Комилов

Огоҳлантиришлар: Сардор Эминов 37, Ҳакимхон Аъламхонов 90.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+5. ЎЙИН ТУГАДИ. "Динамо" - "Навбаҳор" 2:2

90+3. УХХХХХХХХХХХХХ! ЯНА БИР ҲУЖУМ! Ботирали Эргашев яна бир бор жамоасини голдан қутқарди

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди

90. Огоҳлантириш. "Динамо". Ҳакимхон Аъламхонов

89. Ўзгариш. "Динамо". Сардор Эминов ўрнига Низомжон Норов

88. ЗАРБАААААААААААААААААА! ДАРВОЗА УСТУНИ! Воҳид Шодиевнинг зарбаси устунига тегиб қайтди! Ажойиб ўйин давом этмоқда 

85. УХХХХХХХХХХ! Санжар Баратов жуда ва жуда қулай вазиятда зарба бера олмади! 

83. ЗАРБАААААА! Воҳид Шодиевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

77. ЖАВОБ ҲУЖУМИИИ! Насимов бирга бир вазиятда зарба берди, бу сафар Ботирали тўпни қайтарди!

77. ЗАРБААААААААААААААА! Шодиев боши билан зарба берди, Юсупов тўпни чизиқ устида ушлаб олди!

74. Ўзгариш. "Навбаҳор". Иван Соловьeв ўрнига Элман Тагаев тушди

71. Ўзгариш. "Динамо". Жасур Азимов ўрнига Санжар Баратов тушди

67. Ўзгариш. "Динамо". Қадамбой Нурметов ўрнига Воҳид Шодиев тушди

67. Ўзгариш. "Навбаҳор". Алeксандр Касьян ўрнига Баҳодир Насимов

64. ЗАРБААААААААААААААААААААА! ҚАНДАЙ ҚИЛИБ?! Александр Касьян ҳозир 4 метрдан дарвозага ноаниқ зарба берди, унинг ёнида ҳеч ким йўқ эди! 

63. ЗАРБАААААААААААААА! ДАҲШАТЛИ СЕЙВ! Абдураҳмоновнинг зарбасини Ўткир Юсупов ажойиб сейв билан қайтарди!

57. Иван Соловьёвнинг жарима зарбасини дарвозабон Ботирали Эргашев бартараф этди.

54. ЗАРБААААА! Жасур Азимовнинг кучли зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди

50. УХХХХХХХХХ! Ботирали Эргашев ҳозир юзи билан тўпни қайтарди!

47. Соловьёвнинг бурчакдан узатган тўпини Касьян боши билан дарвозага йўллади.

47. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Александр КАСЬЯН! 2:2

46. Иккинчи тайм бошланди.


45. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 2:1

45. Катта тезликда олдинга ўтган Эминов узоқ масофадан йўллаган зарба дарвозага кириб кетди! 

45. ГООООООООООООООООООООООЛ! САРДОР ЭМИНОООООООВ! 2:1

43. Хавфли вазият! Мезбонлар жарима тўпига бўлишди, ажойиб ўйланган комбинацияни Шоҳруҳ Абдураҳмонов фойдалана олмади!

39. Ўзгариш. "Навбаҳор". Остон Ўрунов ўрнига Шаҳзод Шайманов тушди

37. Огоҳлантириш. "Динамо". Сардор Эминов

35. Ўнг қанотдан Сардор Эминов томонидан узатилган тўпни Нурметов боши билан дарвозага йўллади.

35. ГООООООООООООООООООООООЛ! ҚАДАМБОЙ НУРМЕТОВ 1:1! 

29. ЗАРБАА! Аббосжон Ғуломов каттагина масофани босиб ўтиб жарима майдонига кириб ўта ноаниқ зарба берди, унинг ёнида шериги Иван Соловьёв ҳам бор эди

25. Бурчак тўпидан сўнг Азим Аҳмедов оширган тўпни Лукич айлантириб дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди.  

25. ГОООООООООООООООООООООЛ! СЛАВКО ЛУКИЧ! 0:1 


13. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯТ! Ихтиёр Тошпўлатов бирга бир вазиятдан зарба берди, ноаниқ!

12. ЗАРБА! Жасур Азимовнинг йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

11. Мезбонларда жарима тўпи тепиш имконияти юзага келди.

8. ЗАРБА! Сардорбек Эминовнинг 25 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

5. Илк дақиқаларда иккала жамоа аъзолари ҳам фаол ўйнашди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:30да бошланади.


ЯНГИЛАШ

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика