UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  1 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   0 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  2 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  6 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  3 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  4 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  33 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  14 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  3

Суперлига. "Бунёдкор" ва "Локомотив" ўзаро дуранг ўйнашди Янгиликлар

Суперлига. "Бунёдкор" ва "Локомотив" ўзаро дуранг ўйнашди

Суперлиганинг 29-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

Учрашув бошланди. 23-дақиқада Сардор Собирхўжаевнинг зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди. 39-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқовнинг зарбасини Султонов қайтарди, қайтган тўпни Бикмаев дарвозага йўллади - 0:1. 

41-дақиқада Азизбек Ҳайдаров чамаси 25 метрлардан кучли зарба билан Нестеров қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди, супергол - 1:1.

60-дақиқада Тимурхўжа Абдухолиқовнинг яқин масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади. 

67-дақиқада Сардор Собирхўжаев жарима майдони ичидан гол урди - 2:1. 

79-дақиқада Сардор Собирхўжаевнинг яқин масофадан берган зарбасини Игнатий Нестеров қайтарди.

82-дақиқада ўнг қанотдан узатилган тўпни Олег Зотеев боши билан дарвозага йўллади - 2:2. 

Бугунги учрашувни 3761 нафар томошабин кузатиб бормоқда. 

88-дақиқада Акром Комиловнинг кучли зарбаси жуда хавфли лекин ноаниқ чиқди.

Ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди.


18:00 - “Бунёдкор” — “Локомотив”  2:2
Ҳакамлар: 
Зокир Қодиров, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Фаррух Янсупов.
Назоратчи: Арслон Хотамов.  
Комиссар: Баҳодир Мирзаев.

Голлар: Марат Бикмаев 39, - 0:1. Азизбек Ҳайдаров 41, - 1:1. Сардор Собирхўжаев 67, - 2:1. Олег Зотеев 82, - 2:2.

"Бунёдкор": 32. Суҳробжон Султонов, 2. Рустамжон Ашурматов, 4. Акрамжон Комилов, 5. Дилшод Жўраев, 7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 8. Жовлонбек Иброҳимов, 9 Шахзодбек Нурматов (99. Филипп Райевац, 76), 11. Муроджон Тошматов, 18. Сардор Собирхўжаев, 30. Хуршид Ғиёсов (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 84), 77. Азизбек Ҳайдаров (10. Абдулла Абдуллаев, 66).
Захирадагилар: 50. Жасурбек Умрзоқов, 3. Исломжон Қобилов, 6. Анвар Ғофуров, 13. Санжар Қодирқулов, 20. Мирғиёс Сулаймонов, 44. Миржамол Қосимов.

"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 7. Садриддин Абдуллаев (5. Кахи Махарадзе, 33), 9. Икром Алибоев,  10. Марат Бикмаев, 11. Тимурхўжа Абдухолиқов (77. Диёржон Туропов, 73), 15.Сардор Мирзаев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Санжар Шоаҳмедов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (80. Фарруҳжон Иброҳимов, 9), 33. Олег Зотеев, 55. Анзур Исмоилов.
Захирадагилар: 12. Маъмур Икромов, 14. Азиз Амонов, 19. Хусниддин Ғофуров, 21. Николай Погребняк, 74. Алишер Шоғуломов, 23. Идрис Бикмайкин, 88. Игорь Йелич.

Огоҳлантиришлар: Ислом Тўхтахўжаев 61, Фаррух Иброҳимов 64,


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика