UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16Франция клуби Анчелоттининг ўғлини бош мураббий этиб тайинламоқчи  1 21:49Германия Бундеслигасининг энг яхши футболчиси маълум бўлди  0 21:25Суперлига. "Бунёдкор" - "Локомотив" 3:2. Highlights  0 21:02Суперлига. "Бунёдкор" воқеаларга бой "Тошкент дербиси"да "Локомотив"ни енгиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  27 20:48Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 20:21Тюрам чемпионликни нишонлаётган ўғлига шапалоқ туширди  3 20:04Эронлик собиқ ҳакам унга қандай қилиб пора таклиф қилинганини фош қилди  3 19:46Франция президенти Пересдан Мбаппени Олимпиадага қўйиб юборишни сўрайди  1 19:24Англиянинг Евро-2024 учун кенгайтирилган таркиби маълум  5 18:59Криштиану Роналду, Пепе ва Бруну — Португалиянинг ЕВРО учун таркиби эълон қилинди  10 18:18Моуриньо ёки Аллегри "Ал Иттиход" бош мураббийига айланиши мумкин  1 17:57Англиянинг Евро-2024 учун қайдномасида Маркус Рэшфорд учун жой топилмади  11 17:36Виктор да Силва: "Янги чемпионатга киришиб кетиш осон кечмайди ва бироз вақт талаб қилади"  3 17:15Шошмай туринг, Де Зербини кейинги манзили Мюнхен эмас, Турин бўлиши мумкин  4 16:54Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"  13

Суперлига. 5-турнинг 3 та ўйини номаълум муддатга қолдирилди Янгиликлар

Суперлига. 5-турнинг 3 та ўйини номаълум муддатга қолдирилди

Қатар мезбонлик қиладиган U-23 Осиё Кубоги стартига саноқли кунлар қолди.

Тимур Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 2 апрель куни йиғинга киришади. 

Париж Олимпиадаси йўлида курашга кирадиган Кападзе терма жамоа йиғинига "Насаф"дан 4 ва "Пахтакор"дан 5 нафар футболчини жалб қилди. Уларнинг барчаси ўз жамоасининг асосий футболчилари ҳисобланади. Шунингдек, "Олимпик" терма асосини ташкил қилади. 

Лига олимпия термаси билан 2024 йилги тақвим масаласида ўтган мавсумнинг октябрь ойида фикр алмашган бўлиб, унда Суперлига 5-туридаги айрим беллашувлар санаси ўзгариши кўзда тутилганди. Олимпиячилар Қатарга йўл оладиган даврда эса Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичи ўйинлари ўтказилади. Мазкур мусобақада "Олимпик" Тошкентда қолган футболчилар билан иштирок этиши масаласида келишилган.

Кутилганидек, Кападзе "Насаф" ва "Пахтакор" клубларининг 3 нафардан ортиқ футболчисига суянишга қарор қилди. "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 10.9-бандида олимпия терма жамоаси учун уч футболчисини тақдим этган клуб олдиндаги беллашув санасини ўзгартиришни сўрашга ҳақли эканлиги кўрсатилган. "Насаф" ва "Пахтакор" бу имтиёздан фойдаланишга қарор қилди. Шунингдек, келишув асосида "Олимпик" иштирокидаги Суперлига ўйини ҳам улар қаторида бошқа санада ўтказилади. 

Суперлига 5-турида "Насаф" "Навбаҳор" билан уй, "Пахтакор" эса "Нефтчи" билан сафар ўйинида иштирок этиши керак эди. Лига қолдирилган беллашувлар қачон бўлиб ўтиши масаласига кейинроқ ойдинлик киритади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
01 апр 13:05:21
Бахтийор Ашуров
Abdulboyis Karimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Битта бизни лигамиз шунаками .3. 4 та уйинчи олса Зборнийга уйинлар отмен.
Бу қоида ҳар қанақа миллий биринчиликда бор!
   
01 апр 14:45:12
Б Х
Тупа тугри!!!!!!!
   
01 апр 12:19:21
Холмирзаев Комил
НАСАФДАГИ ТУРТ УЙИНЧИ ХАМ АСОСИЙ ТАРКИБ УЙИНЧИСИ
   
01 апр 12:02:21
Абдугаффор . N
Зарари йук
   
01 апр 12:00:27
Lampard
Нефтчи хужанд бн уйинди гаплашилар
-1   
01 апр 16:39:50
Аббосхужа
Асосий ўйинлар қолдирилибдида.
-1   
01 апр 13:59:08
Ibrohimov&UTD
Kubok o‘yinlari xam qoldirilarmikin? CHempionat 15 apreldan boshlanadi, bemalol 5 turni o‘tkazib keyin ketishsa xam bo‘lurardi.
-2   
01 апр 12:36:05
Abdulboyis Karimov
Битта бизни лигамиз шунаками .3. 4 та уйинчи олса Зборнийга уйинлар отмен.
-3   
01 апр 12:17:34
Atsteyka
Суперлига энди қизиб разгом олганда ўйин қолдирилишлар темпни ўлдиради
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика