UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   0 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  1 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  2 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  3 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  3 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  1 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  2 23:27Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман"  8 23:10"Манчестер Сити" дарвозабони жанжал қилгани учун тунги клубдан ҳайдалди  0 22:56Илёс Зейтуллаев: "Бугунги учрашувда 3-4 йиллик умримни йўқотдим. Мен Пеп Гвардиола эмас, ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  6 22:33CAFA U-15. Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 22:16Франция клуби Анчелоттининг ўғлини бош мураббий этиб тайинламоқчи  2

Суперлига: 32-тур лауреатлари аниқланди Янгиликлар

Суперлига: 32-тур лауреатлари аниқланди

Анъанамизга мувофиқ Суперлига 32-турининг энг яхшиларини эълон қиламиз.

Тур ўйини - йўқ

Ўртоқлик мақомидаги ўтган тур ўйинларида эътирофга лойиқ учрашув бўлгани йўқ.


Тур мухлислари - йўқ

Стадионларга томошабинлар ташрифи кескин пасайиб кетгани учун ҳам мазкур номинацияни ҳеч кимга бермасликка қарор қилдик. Чемпионликни белгилаб берган Тошкент дербисига ҳам атиги 2800 томошабин ташриф буюрганди. "Пахтакор" - "Бунёдкор" (1153 томошабин) ўртасидаги учрашувда дерби тарихидаги анти-рекорд қайд этилди. Бу кўрсаткичнинг ўзиёқ Суперлигага берилган ҳақиқий баҳо, десак муболаға бўлмайди.


Тур ҳаками - Владислав Цейтлин

Суперлиганинг 32-тури доирасидаги "Пахтакор" - "Бунёдкор" (4:0) учрашувида ишлаган Владислав Цейтлин ҳакамлик фаолиятидаги охирги баҳсини ўтказди.

Цейтлин мазкур ўйинни жуда яхши савиядаги ва бехато бошқариб борди. Фаолиятидаги сўнгги учрашувини ўтказган Цейтлинни тур ҳаками дея эътирофга лойиқ кўрдик.


Тур матбуот хизмати - йўқ

Афсуски, бу турда ҳеч бир клуб матбуот хизматини алоҳида ажратиб кўрсата олмаймиз. Расмий сайт ва ижтимоий тармоқларда бирдек фаол бўлган матбуот хизмати учрамаганлиги сабаб бу сафар ушбу номинацияни ҳеч кимга бермасликка қарор қилдик.


Тур иқтибоси: "Кўп гап эшакка юк"

"Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов кўп гапириб ўтиришни истамади ва ўйин ҳақидаги фикрларини қўйидагича изоҳлади.

"Ниҳоят чемпионатни тугатдик. Қизиқарли чемпионат бўлди. Ўйлайманки "Бунёдкор" ёмон ўйин кўрсатгани йўқ, ўз мухлислари меҳрини қозонди. "Пахтакор"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Биз бироз вақтлироқ "таътилга чиқиб қўйдик". Натижага қарамай айтишим мумкин: йигитлар билан фахрланаман. Кўп гап эшакка юк дейдику.

Таътилга чиқдик, яхши дам олсак бўлгани. Журналистларга ҳам раҳмат айтаман, футболчилар, мураббийлар ва мухлислар ўртасида туриб янгиликларни етказиб бординглар.

Кейинги йил ОЧЛда ўйнайдиган барча клубларимизга омад тилайман. Январь ойидаги Осиё Кубогида миллий терма жамоамизга ва март ойида олимпия терма жамоамизга омад тилайман. Яхши дам меҳнатга ҳамдам", - дейди Миржалол Қосимов.


Тур голи - Зафар Тўраев

"Металлург" ярим ҳимоячиси Зафар Тўраевнинг "Бухоро" дарвозасига киритган ажойиб голи турни безаб берди.

Зафар Тўраев ўткир бурчакдан тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб бурама тарзида чиройли гол киритди. Бу гол шубҳасиз турнинг энг чиройли голига айланди.


Тур дарвозабони - Санжар Қувватов

"Насаф" дарвозабони Санжар Қувватов "Сўғдиёна"га қарши ўйинда ўз дарвозасини ишончли қўриқлади.

Мазкур турда дарвозабонларга ўзини кўрсатиш учун кўп ҳам иш топилмади. Жиззахда ўтган "Сўғдиёна" - "Насаф" тўқнашувида қаршиликлар посбони бир қатор вазиятларда сейв намойиш этиб, ўз дарвозасини қуруқ сақлашга эришди.


Тур мураббийи - Андрей Фёдоров

"Локомотив" жамоаси Андрей Фёдоров қўл остида Суперлигада аллақачон чемпионликни нишонлаган бўлсада Наманган сафарига шунчаки ташриф буюрмаганини исботлади.

Суперлигадаги олтин ва бронза медаллари соҳибларининг ўзаро учрашувларида мезбонларнинг ўз уйидаги икки йиллик мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди. Айнан Фёдоров бошчилигидаги чемпион жамоа "Навбаҳор"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйгани учун ҳам тур мураббийи сифатида "Локомотив" устозини танладик.


Тур футболчиси - Тиаго Безерра

"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери Тиаго Безерра чемпионатнинг охирги турида хет-трик қайд этиб тўпурарлар пойгасида якка пешқадамга айланди.

"Бунёдкор"га қарши ўйинда жуда фаол ўйнаган ва ҳақли равишда рақиблар дарвозасини ишғол этган Безерра мавсумнинг якунига чиройли "нуқта" қўйишга муваффақ бўлди. Шу тариқа Безерра 17 гол билан чемпионат тўпурарига айланди.


Тур рамзий терма жамоаси (4-2-3-1):

Дарвозабон: Санжар Қувватов ("Насаф")
Ҳимоячилар: Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Ғолиб Ғайбуллаев ("Насаф"), Кахи Махарадзе ("Локомотив"), Дилшод Саитов ("Насаф")
Ярим ҳимоячилар: Йован Жокич (АГМК), Зафар Тўраев ("Металлург"), Дилшод Раҳматуллаев ("Пахтакор")  Сардор Рашидов ("Локомотив"), Жасур Ҳасанов (АГМК)
Ҳужумчилар: Тиаго Безерра ("Пахтакор")


Суперлига тўпурари: Тиаго Безерра ("Пахтакор") - 17 гол


Суперлига ассистентлари: Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор") ва Жасур Ҳасанов (АГМК) - 12 тадан


Суперлига якуний турнир жадвали

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика