

Учрашувда "аждарлар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа, "Сурхон"нинг ўз майдонидаги мағлубиятсиз серияси якунига етди. Термизликлар ўз уйида 7та учрашув ўтказиб 4та ғалаба ва 3та дуранг қайд этишганди.
Шундай қилиб бу мавсумда ўз майдонида ютқазмаган иккита клуб қолди - "Локомотив" ва "Пахтакор".




