UZ

Сўнгги янгиликлар

21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  0 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  0 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  10 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  0 19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  1 19:11Сэр Жим Рэтклифф ўз баёноти юзасидан изоҳ берди  0 18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  23 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  11 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   1 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  1 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  4 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  1

Coca Cola Суперлигаси. 14-тур лауреатлари Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. 14-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 14-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


"Сўғдиёна" билан ўтган ўйинда "Машъал" посбони Раҳимжон Давронов муносиб ҳаракат қилди ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Давронов рақибнинг бир нечта зарбаларидан кейин ўзини кўрстди ва championat.asia талқинига кўра 14-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.




"Машъал"нинг "Сўғдиёна"га қарши кечган ўйинида ягона голни муборакликлар ярим ҳимоячиси Сирожиддин Қўзиев урди. Футболчи жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба билан Митровични ожиз қолдирди. Таъкидлаш лозимки 2016 йилдан буён Ўзбекистон чемпионатида ўйнаб келаётган бу Қўзиев учун Суперлигадаги дастлабки гол бўлди. Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи муаллифи - Сирожиддин Қўзиев.






"Металлург" устози Андрей Шипилов Тошкент вилояти дербисида принципиал рақибга қарши баҳсда ғалабага эриша олди. Бундан ташқари "Металлург АГМКнинг 13 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берди. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Андрей Шипилов 14-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Бухоро" бу турда Муборакда "Қўқон-1912"га қарши майдонга тушди ва мародонавор дуранг қайд эта олди - 2:2. Қўқонликлар айни пайтда мусобақа жадвалининг 3-поғонасида, "Бухоро" эса 13-ўринда эди. Бу баҳсда бухороликлар ҳужумчиси Жасурбек Ҳакимов ҳам фаол бўлди ва иккита гол уришга эришди. Championat.asia талқинига кўра Жасурбек Ҳакимов 14-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика