UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  2 20:10Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 4:3 (матнли трансляция)  12 20:06Суперлига. "Навбаҳор" — "Нефтчи" 1:0 (матнли трансляция)  61 20:00АПЛ. Якуний 10та ўйин бўлиб ўтмоқда, бугун чемпион номи аниқ бўлади (онлайн ҳисоб)  25 19:58Алексей Евстафеев "Дўстлик" бош мураббийи этиб тайинланди  3 19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  4 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  8 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0

Суннатилла Абдуллажонов: “Рақобатчиларимиз билан ўйинларда иложи борича кўпроқ очко ишлашимиз керак” Янгиликлар

Суннатилла Абдуллажонов: “Рақобатчиларимиз билан ўйинларда иложи борича кўпроқ очко ишлашимиз керак”

Яйпаннинг “Турон” жамоаси Суперлиганинг 20-турида сафарда “Пахтакор” меҳмони бўлди (1:3).

Ушбу учрашувдан сўнг меҳмонларнинг тезкор футболчиси Суннатилла Абдуллажонов фикрларини билан ўртоқлашди.

“Икки бўлимда ҳам яхши ўйнадик. 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраётганимизда ҳам вазиятлар яратдик. Фойдаланишга келганда совуққонлик етишмади. Агар шу паллада гол уриб кетганимизда, ўйин бутунлай бошқача кечиши мумкин эди. Биз ҳужумдаги имкониятлардан фойдаланмаганимиз учун якунда гол ўтказиб юбордик”, – дейди Суннатилла Абдуллажонов. 

- “Турон” қандайдир руҳий “ўра”га тушиб қолгандек. Кетма-кет мағлубиятлар жамоанинг ички муҳитига қанчалик таъсир қилмоқда?

- Ҳаракат қилмоқдамиз. Бизга битта ғалаба керак. Агарда ютиб олсак? ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Барибир мағлубиятлардан сўнг рухий тушкунлик бўлади. Ички муҳит яхши. Вазифани бажаришга барча ишонмоқда. Раҳбарият ҳам қўллаб-қувватламоқда. Мағлубиятларни тезроқ унутишимиз керак, лекин тўғри хулоса чиқариш муҳим ҳисобланади. 

- Учрашувлар борган сари камайиб бормоқда. Жамоанинг Суперлигада қолиш масаласи эса ҳамон очиқлигича турибди...

- Олдинда 6 та тур кутиб турибди. Имкониятимиз бор. “Андижон”, “Сурхон”, “Машъал” билан ўйинларда максимал очко ишлашимиз зарур.  

- “Бунёдкор”да тўп тепаётганингизда, ўзингизни кўрсатишингиз қийин кечаётганди. “Турон”да эса эркинроқ ҳарака қиляпсиз. Игорь Шквирин қўл остида янада очиляпсиз. Бу нима билан боғлиқ?

- “Бунёдкор”да ҳимояда ўйнаётган эдим. “Турон”да ўз позициямда ҳаракат қилмоқдаман. Игорь Анатолевич ҳужумда ўйнатмоқда. Бемалол ўзим истагандек ўйнаяпман. Фурсатдан фойдаланиб, узоқ йўл босиб келган мухлисларга раҳмат айтиб қоламан.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика