Сульшер: "Ливерпуль" мухлиси мени табриклади"

Aslanov Jasurbek
26 дек 2018, 23:09
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер "Хаддерсфилд" устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

"Ҳали бу билан кифояланмаймиз. Кейинги ҳафтада бундан-да яхши бўламиз. Чунки Санчес, Лукаку ҳам сафга қайтади. Ҳали улардан фойдаланганим йўқ. Улар жамоани олдинга етаклай олади.

Погба ҳозир бахтиёр. У вазиятлардан фойдаланиб, кўплаб голлар уришини яхши билади. У бу ҳафтанинг ўзида бир неча голга ассистент бўлишга улгурди.

Ўйин тугаганидан кейин менинг олдимга гавдали йигит келди ва кўзини қисди. Кейинчалик қўл сиқишдик ва у менга: "Ливерпуль" мухлисиман. Ажойиб ғалаба билан табриклайман" деди. Албатта бундан жуда хурсанд бўлдим", - деди Сульшер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›