UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35АПЛ. Якуний 10та ўйин бўлиб ўтмоқда, бугун чемпион номи аниқ бўлади (онлайн ҳисоб)  37 21:08Ла Лига. 37-турдаги 9та ўйиннинг асосий таркиблари маълум  2 21:05Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди  17 21:02Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди  152 20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  3 19:58Алексей Евстафеев "Дўстлик" бош мураббийи этиб тайинланди  3 19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  5 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  9 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9

Суҳроб Иззатов: “Бунёдкор” ўз номига яраша ўйнашда давом этади” Янгиликлар

Суҳроб Иззатов: “Бунёдкор” ўз номига яраша ўйнашда давом этади”

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Таркбида катта йўқотишлар кузатилди. Деярли 80 фоиз асосий таркиб футболчилари “қалдирғочлар” билан хайрлашди. Хўш, жамоа янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрмоқда? Бунга жавоб олиш истагида Суҳроб Иззатов фикрларига қулоқ тутдик.  

- “Бунёдкор”нинг янги мавсумга тайёргарлиги қай тариқа кетмоқда?

- Тайёргарлигимиз яхши давом этмоқда ва асосан жисмоний ҳолатимизни яхшилашга катта эътибор берилган. Шу орқали ўқув-йиғин машғулотларимиз режадагидек кетмоқда. Шунингдек, назорат учрашувларига ҳам эътибор қаратилмоқда. 

- Йиғинда янгилар келиб қўшилишда давом этмоқдами?

- Асосан ёшлар таркибимиздаги йигитлар машғулотларда иштирок этмоқда. Шунингдек, АГМКдан келган Суҳроб Султонов, Дилшод Жўраев ва “Андижон”да тўп тепган Усмонали Усмоналиевлар жамоамиз билан бирга.  Менимча, мураббийлар штаби янги ўйинчиларни таклиф қилади. “Бунёдкор”нинг селекция ишлари тўхтаб қолмайди. 

- Мавсум якунига етганидан сўнг кўплаб тажрибали футболчилар тарк этди. Йўқотишлар “Бунёдкор”га қанчалик ўз таъсирини ўтказади?

- Йўқотишлар албатта ўз таъсирини ўтказади. Чунки тажрибали футболчиларимиз тарк этди. Бу катта йўқотиш ҳисобланади. Бироқ “Бунёдкор” ўз номига ва мавқеига яраша ҳаракат қилади. Бўлажак мавсум давомида ҳам бошқалардан қолишмасликга ҳам керакли очколарин жамғаришда давом этамиз. Ким тарк этса ҳам жамоа мақсад ва вазифлари асло ўзгармайди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика