Стерлинг жума куни Англия терма жамоаси ихтиёрига қайтиши мумкин
08 дек 2022 12:50
Янгиликлар
Раҳим Стерлинг Англия терма жамоасининг ЖЧ-2022 чорак финали доирасидаги Францияга қарши ўйин учун қайдномага киритилиши мумкин.
"Челси" футболчисининг Лондондаги уйига ўғри тушгач футболчи терма ихтиёрини тарк этганди. "The Telegraph" маълумотига кўра, футболчи шу ҳафтада сафга қайтиш ҳақида ўйламоқда, бироқ ҳозирча қарор қабул қилинмаган.
Айтиб ўтганимиздек, футболчининг 9 декабрь оқшомидаёқ Англия терма жамоасида бўлиш эҳтимоли ортиб бормоқда. У 10 декабрга белгиланган чорак финал ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди.
Стерлинг мундиалда 2 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди.
Англия Гарри Кейн - 54' |
Чемпионат Мира. Плей-офф . 1/4-тур 11/12/2022, 00:00 2
:
1
Тугади
|
Франция Орельен Тчуамени - 17', Оливье Жиру - 78' |
Стадион: Al Bayt Stadium, 68895 томошабин
Бош ҳакам: Wilton Sampaio
Фикрлар