UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  1 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  2 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  2 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  1 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  2 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  1 23:24Холанднинг агенти: "Барселона"? Ҳеч қандай музокаралар бўлмаган"  3 22:46Иван Бошкович: "Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти"  3

Станислав Андреев - "Навбаҳор" футболчиси! Янгиликлар

Станислав Андреев - "Навбаҳор" футболчиси!

Станислав Андреев "Навбаҳор"га ўтди.

Тажрибали ҳимоячи Станислав Андреев жамоамиз билан шартнома имзолади. Андреев 1988 йил 6 майда  Тошкент шаҳрида туғилган. 

Футболчилик фаолиятини 2006 йили Сариосиёнинг “Тўпаланг” жамоасида бошлаб, мазкур клуб таркибида 2 та ўйинда майдонга тушган. 

Станислав 2007-2018 йиллар давомида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида ўйнаб, “шерлар” таркибида 210 та баҳсда майдонга тушиб, 25 та гол урган ҳамда пойтахтликларнинг ўша мавсумлардаги муваффақиятларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. 

2018 йилнинг 2-даврасида Бекободнинг “Металлург” клуби таркибига қўшилган Андреев ушбу клуб таркибида ўтган мавсум якунигача тўп тепиб, бекободликлар таркибида 90 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 12 та гол урди. 

Станислав Андреев 2009-2017 йиллар давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўйнаб, бош жамоамиз таркибида 39 та баҳсда  майдонга тушиб, 2 та гол урган.

Станислав Андреевга янги мавсумда жамоамиз таркибида ёрқин ўйинлар намойиш этиб, “лочинлар”нинг зафарларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз. 

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

2021 йилнинг 11 декабрь кунида Станислав Андреевнинг "Навбаҳор"га ўтиши мумкинлиги борасида маълумот бергандик.

Эшитдик-да! Андреев "Навбаҳор"га ўтмоқда

Рейтинг: -26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика