UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  1 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  11 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  10 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  20 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  11 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17

Станислав Андреев - "Навбаҳор" футболчиси! Янгиликлар

Станислав Андреев - "Навбаҳор" футболчиси!

Станислав Андреев "Навбаҳор"га ўтди.

Тажрибали ҳимоячи Станислав Андреев жамоамиз билан шартнома имзолади. Андреев 1988 йил 6 майда  Тошкент шаҳрида туғилган. 

Футболчилик фаолиятини 2006 йили Сариосиёнинг “Тўпаланг” жамоасида бошлаб, мазкур клуб таркибида 2 та ўйинда майдонга тушган. 

Станислав 2007-2018 йиллар давомида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида ўйнаб, “шерлар” таркибида 210 та баҳсда майдонга тушиб, 25 та гол урган ҳамда пойтахтликларнинг ўша мавсумлардаги муваффақиятларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. 

2018 йилнинг 2-даврасида Бекободнинг “Металлург” клуби таркибига қўшилган Андреев ушбу клуб таркибида ўтган мавсум якунигача тўп тепиб, бекободликлар таркибида 90 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 12 та гол урди. 

Станислав Андреев 2009-2017 йиллар давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўйнаб, бош жамоамиз таркибида 39 та баҳсда  майдонга тушиб, 2 та гол урган.

Станислав Андреевга янги мавсумда жамоамиз таркибида ёрқин ўйинлар намойиш этиб, “лочинлар”нинг зафарларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз. 

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

2021 йилнинг 11 декабрь кунида Станислав Андреевнинг "Навбаҳор"га ўтиши мумкинлиги борасида маълумот бергандик.

Эшитдик-да! Андреев "Навбаҳор"га ўтмоқда

Рейтинг: -26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика